"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Келишув амалий натижаларга асос бўлди


Маълумки, жорий йилнинг 11-17 май кунлари “Тараққиёт стратегияси”
маркази ижрочи директори Элдор Туляков Пекин шаҳрида Хитойнинг “Hi China International Youth Development Alliance” – “Салом, Хитой” ёшлар ривожланиши бўйича халқаро альянс Президенти Хи Лиу хоним билан учрашиб, қатор йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича умумий келишувга эришган эди.

Шунингдек, 27 июн куни “Тараққиёт стратегияси” марказида ҳам ўзаро ҳамкорлик, хусусан, “President-x” лойиҳаси, шунингдек, хитойлик ёшлар учун ўқув семинарларини ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди.

Бугун ушбу мулоқотлар натижаси ўлароқ, “President-x” лойиҳаси доирасида пойтахтимизга Хитойнинг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган 20 дан ортиқ талаба ташриф буюрди. Улар Ўзбекистондаги ислоҳотлар билан яқиндан танишиш мақсадида турли вазирликлар, ташкилот ва идоралар, институтлар,“ақл марказлари”га ташриф буюриши режалаштирган. Олган маълумотлари асосида, юртимизда қайси соҳаларга инвестициялар киритиш самаралироқ эканига доир хулосалар тайёрлайдилар.

Аҳамиятлиси, ушбу тадбир доирасида “Тараққиёт стратегияси” марказида “Hi China International Youth Development Alliance” ўртасида меморандум имзоланди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати