"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Эльдор Собиржонович, мукофот муборак!


Ўзбекистон Республикаси
Президенти “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Хужжатга мувофиқ, узоқ йиллар мобайнида ўзининг фидоий меҳнатлари билан ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшган бир ҳуруҳ ҳамюртларимиз юксак мукофотларга лойиқ кўрилди.

Қувонарлиси, уларнинг орасида Шуҳрат медали билан тақдирланган “Тараққиёт стратегияси маркази ижрочи директори Туляков Эльдор Собиржонович ҳам бор.

Марказ жамоаси учун бу жонажон ватанимиз мустақиллиги арафасида катта совға бўлди. Ўз навбатида, Эльдор Собиржоновичнинг фидоийлиги ҳамда меҳнатларига берилган муносиб баҳодир.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Эльдор Собиржоновични ушбу юксак эътироф билан муборакбод этади. Келгуси фаолиятда эса, бунданда улкан зафарлар ёр бўлишини тилайди.

Эҳтиромдан куч олиб, истиқболда жонажон ватанимиз равнақи асоси бўлган Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларнинг янада самарали бўлиши йўлида фидоийлик кўрсатиш билан муносиб жавоб қайтарамиз.