"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Ўзбекистонлик мутахассислар Россия арбитраж марказида малака оширишлари мумкин


“Тараққиёт стратегияси” маркази, Тошкент халқаро арбитраж маркази(TIAC) ҳамда Россия арбитраж маркази(RAC) ҳамкорлигида халқаро иқтисодий арбитраж бўйича мутахассислар иштирокида вэбинарлар серияси ишга туширилди. 

Дастлабки тадбир “Россия ва Ўзбекистонда халқаро тижорат арбитражи: истиқбол ва муаммолар” мавзусига бағишланди. Тадбир онлайн-конференция режимида ташкил этилди. 

Хусусан, мавзу бўйича муҳокамаларда “Тараққиёт стратегияси” маркази, Тошкент халқаро арбитраж маркази(TIAC) ҳамда Россия арбитраж маркази(RAC) экспертлари, шунингдек, олий таълим муассасалари, Ўзбекистоннинг йирик қурилиш компаниялари, адвокатлик фирмалари ва Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги элчихонаси вакиллари ҳамда мустақил экспертлар иштирок этишди. 

Иштирокчиларнинг аксарияти дунёнинг турли мамлакатларидан онлайн қатнашиб, ўзаро фикр алмашдилар, реал вақт режимида ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Муҳокамалар чоғида Ўзбекистонлик мутахассислар ҳар йили бир маротаба Россия арбитраж марказида малака ошириш курсларини ўташ масаласи бўйича ҳам фикр алмашдилар.

Мазкур тадбир якунига кўра бундай форматдаги экспертлар мухокамаларини тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати