"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ХИТОЙДА НУФУЗЛИ ХАЛҚАРО ФОРУМ: УНДА “ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ” МАРКАЗИ РАҲБАРИ ҲАМ ИШТИРОК ЭТМОҚДА


“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Элдор Туляков шу кунларда расмий хизмат сафари билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.

5 ноябрь куни Марказ раҳбари Шанхайда ўз ишини бошлаган "Хитойнинг 70 йиллик ривожланиши ва инсоният учун умумий жамият қуриш" номли Хунцяо иккинчи иқтисодий форумининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.

Маросим аввалида Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин нутқ сўзлаб, жаҳон иқтисодиётига оид муҳим масалаларга ечим топиш юзасидан ўзига хос мулоқот майдони яратиш ҳамда халқаро иқтисодий ривожланишнинг янги тенденцияларини муҳокама қилишга қаратилган ушбу анжуманнинг аҳамияти ҳақида тўхталди ва форум ишига муваффақият тилади.

Халқаро тадбирда шунингдек, Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон, Жаҳон савдо ташкилоти бош директори Роберту Азеведу, Греция бош вазири Кириакос Мицотакис, Сербия Бош вазири Ана Брнабич, Ямайка бош вазири Эндрю Холнесс, Италия ташқи ишлар вазири Луиджи Ди Майо сўзга чиқдилар.

Халқаро иқтисодиёт форумида дунёнинг 60 нафарга яқин етук мутахассислари тақдимот ўтказади ва долзарб масалалар бўйича фикр алмашилади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Элдор Туляков куннинг иккинчи ярмида Хунцяо иккинчи иқтисодий форумининг тадбирларида ҳам иштирок этди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати