• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“Тараққиёт стратегияси” маркази малакали мутахассисларни ишга таклиф этади


“Тараққиёт стратегияси” маркази Ҳаракатлар стратегиясининг давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, иқтисодиёт, ижтимоий ҳимоя, хавфсизлик ва халқаро алоқалар йўналишлари бўйича мутахассисларни доимий ишга таклиф этади.

Номзодларга қўйиладиган талаблар:

- олий маълумотга эга бўлиш;

- таҳлилий материаллар тайёрлаш;

- креатив фикрлаш ва ёндашув;

- ўз мутахассислиги бўйича малакали тажриба (хорижий тажриба алоҳида инобатга олинади);

- халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб бориш ва лойиҳани бошқариш кўникмалари;

- компьютер саводхонлиги ҳамда хорижий тилларни мукаммал билиши (инглиз тили олқишланади).

Вазифалар:

- Ҳаракатлар стратегиясининг барча устувор йўналишларини яхши тушуниши; 

- Давлат дастури бўйича вазирлик ва идоралар билан яқин ҳамкорлик қилиш;

- норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари устида ишлаш;

- Давлат дастури ижросини доимий мониторинг қилиш;

- Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар бўйича хорижий тажрибани қўллаш;

- ўз соҳаси бўйича янги ғоялар таклиф этиш.

Ойлик иш ҳақи миқдори ҳар бир номзод билан алоҳида муҳокама қилинади.

Номзодлар маълумотномалари ҳамда қўшимча саволлар info@strategy.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.

Эслатма: Номзодлар маълумотномалари фақат электрон манзил орқали қабул қилинади.