"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН! ИМКОНИЯТДАН ФОЙДАЛАНИБ ҚОЛИНГ!


Азиз ҳамюртлар!

Сизларга маълум, “Тараққиёт стратегияси” маркази, Марказий сайлов комиссияси, Халқаро матбуот маркази, Халқаро пресс-клуб, Ўзбекистон ЭОАВМА ҳамкорлигида“САЙЛОВ - 2019” видеороликлар танлови эълон қилинганди.

Ушбу танлов шартларига кўра, материалларни қабул қилиш жорий йилнинг 15 ноябрь куни соат 18.00 да якунланиши керак эди.

Лекин, шу сонияга қадар ҳам юборилаётган роликлар оқими узилмади. Ўз ижодий ишларини бизга тақдим этишга улгурмаган иштирокчиларнинг талаб ва истакларини эътиборга олган ҳолда, танлов комиссияси видеороликларни қабул қилиш муддатини яна 10 кунга узайтирди.

Демак, Сиз жорий йилнинг 25 ноябрга қадар ўз ижодий ишларингизни “САЙЛОВ - 2019” видеороликлар танловига юборишингиз мумкин.

Манзилимиз ўша-ўша: Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй, 5-қават. “Тараққиёт стратегияси” маркази.

Шунингдек, метериалларингизни info@strategy.uz электрон почтаси ва телеграмдаги расмий каналимиз – t.me/dscuzbekistan орқали ҳам бизга жўнатишингиз мумкин.

Бу имкониятдан унумли фойдаланиб қолинг ва салмоқли пул мукофотларини қўлга киритинг!