"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

«ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ» МАРКАЗИДА МАГИСТРЛАР МЕҲМОН БЎЛИШДИ


“Тараққиёт стратегияси” марказида Тошкент давлат юридик университетининг магистратура бўлими талабалари билан учрашув бўлиб ўтди.

“Ҳаракатлар стратегияси ва ёшлар” мавзусидаги тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази муассислигидаги “Ўзбекистон стратегияси” журнали бош муҳаррири Шуҳрат Деҳқонов, Марказ лойиҳа координаторлари Зоҳид Зарифов Фурқат Юнусовлар 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда унинг доирасида қабул қилинган “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастурининг устувор йўналишлари бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси, бешта йўналишининг фуқаролар турмуш фаровонлигини оширишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида ёшларга атрофлича тушунчалар беришди, тақдимотлар ўтказишди.

Марказ томонидан тайёрланган, Ўзбекистонда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотларга бағишланган бир қатор махсус видероликлар намойиш этилди.

Ўзаро савол-жавоблар, баҳс-мунозаралар, таклиф-мулоҳазаларга бой ўтган учрашув якунида ёш ҳуқуқшунослар Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган чора-тадбирларни ҳаётга тадбиқ этишда бундан буён ҳам фаол иштирок этаверишларини изҳор этишди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази Ахборот хизмати