"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Кристин ЛАГАРД
156 | 03 Ян. 2020 y.

ХАЛҚАРО ВАЛЮТА ЖАМҒАРМАСИ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОҲОТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАЙДИ

Кристин ЛАГАРД,
Халқаро валюта жамғармаси бошқарувчи директори:

– Қайд этиш жоиз, сўнгги йилларда Ўзбекистонда барча соҳаларда қатор ижобий ўзгаришлар, самарали ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу, аввало, одамлар учун муносиб турмуш шароити яратишга, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларда намоён бўлмоқда. Шунинг баробарида ёш авлодга эътибор қаратилиб, таълим тизимида илғор тажрибалар жорий этилмоқда. Бу келажак учун киритилган муҳим инвестициядир.
Ўзбекистонда олиб борилаётган бу каби янгиланишлар бевосита Президент Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқ.
Ўзбекистон бугун ривожланишнинг янги босқичида одимламоқда. Иқтисодиёт либераллаштирилиб, Марказий Осиё минтақаси мамлакатлари билан яқин ҳамкорлик алоқалари тобора фаоллашиб бораётир. Шу билан бирга, жадал ўзгаришларни, хусусан, инвестицион муҳитни янада яхшилаш, солиқ ислоҳотлари, қишлоқ хўжалигини модернизациялаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни давом эттириш даркор.
Кўнгли очиқ, меҳнаткаш ва меҳмондўст халқингиз ҳам ушбу ўзгаришларга хайрихоҳ, эртанги кунига ишонч билан қарамоқда. Ана шундай орзу-интилишларни рўёбга чиқаришда Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга, амалий кўмак кўрсатишга тайёр.


1
Похожие новости