"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Залмай ҲАЛИЛЗОД
997 | 03 Ян. 2020 й.

АФҒОНИСТОНДА БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БУТУН ЖАҲОН ҲАМЖАМИЯТИ УЧУН МУҲИМ

Залмай ҲАЛИЛЗОД,
АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили:

Аввало Президент Шавкат Мирзиёев билан Афғонистонда барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан музокара ўтказганимдан ғоят мамнунман. Бугунги кунда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш борасида сезиларли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ушбу мамлакатни тиклаш бўйича ҳукуматлараро ва Толибонлар вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказилди. Ушбу мулоқотларда Афғонистон бундан буён АҚШ ва бошқа давлатларга таҳдид соладиган халқаро терроризмга замин бўлишига йўл қўймаслик борасида самарали мулоқотлар олиб борилди.

Апрель ойида Доҳада ўтадиган учрашув ҳам Афғонистонда тинчликка эришишда навбатдаги муҳим қадам бўлади. Ушбу юртда тинч сиёсий жараённи бошлашда Афғонистон ҳукумати ва Толибонлар билан бирга янги Афғонистон вакиллари деб аталаётган ёшлар ва хотин-қизлар ҳам иштирок этади.

Ўзбекистон қўшни мамлакатда тинчлик ўрнатиш масаласида фаол ташаббусларни илгари сурмоқда. Жумладан, Доҳа учрашувидан сўнг Самарқандда ўтказилиши кутилаётган навбатдаги музокара шундан далолатдир.

Афғонистонда барқарорликни таъминлаш нафақат минтақа, балки бутун жаҳон ҳамжамияти учун жуда муҳим. Чунки уруш ҳаракатларининг тўхтатилиши халқаро терроризм ва экстремизмнинг олдини олишга, Афғон диёрининг бошқа мамлакатлар учун ўз эшикларини очишига замин яратади. Бу, ўз навбатида, минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш, Марказий Осиёни Жанубий Осиё мамлакатларига интеграциялаштиришда янги имкониятлар очади.


0
Похожие новости