"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Алан ДУНКАН
1535 | 03 Ян. 2020 й.

ЎЗАРО АЛОҚАЛАРНИ ЯНАДА ТАРАҚҚИЙ ЭТТИРИШ НИЯТИДАМИЗ

Алан ДУНКАН,
Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги ташқи ишлар вазирининг ўринбосари:

Мен Ўзбекистоннинг тарафдори ва мухлиси эканимни алоҳида таъкидлашни истардим. Шу боис, Шавкат Мирзиёев Президент этиб сайланганидан сўнг мамлакатингизга тез орада ташриф буюрган эдим.

Биз тарихнинг муҳим палласида турибмиз. Ўзбекистон иқтисодий ва ижтимоий соҳада янада либераллашди. Президент Шавкат Мирзиёев қатор ислоҳотларни ҳаётга изчил татбиқ этмоқда. Бу Ўзбекистоннинг бизнес юритиш учун ва туризм борасида янада жозибадор бўлишига хизмат қилади.

Ўзбекистон билан Буюк Британия ишбилармонлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш имкониятлари катта. Яқинда Буюк Британиянинг қатор компания ва фирмалари вакиллари юртингизга ташриф буюрган эди. Мавжуд имкониятлар тўлиқ ишга солинишини истаймиз. Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш ниятидамиз. Бу ҳамкорлик нефть-газ, тоғ-кон, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари каби соҳаларни қамраб олади. Ўзаро алоқаларни янада тараққий эттиришга бор куч ва имкониятимизни сафарбар этамиз.
Ўзбекистоннинг нуфузи тобора ортиб бораётганини таъкидламоқчиман. Илгари қўшни мамлакатлар билан баҳсли масалалар мавжуд эди. Ҳозир ҳеч қандай мунозара қолмади. Президентингиз қўшни давлатлар билан дўстона алоқаларни қайта тиклади. Бу минтақада барқарорлик ва тараққиётни таъминлашда жуда муҳим. Амалга оширилаётган ички ислоҳотлар сармоя киритишда долзарб аҳамият касб этади, деб ўйлайман.


0
Похожие новости