"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Дэниел РОЗЕНБЛЮМ
367 | 03 Ян. 2020 y.

ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ИНВЕСТИЦИЯ КИРИТИШ БЎЙИЧА КАТТА РЕЖАЛАР БЕЛГИЛАГАНМИЗ

Дэниел РОЗЕНБЛЮМ,
АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

– Миссиям давомида Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлигининг янги йўлларини топиш, мамлакатингиздаги ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш асосий мақсадимдир. Давлатларимиз ўртасида қишлоқ хўжалиги ва иқтисодиётнинг қатор соҳаларида салмоқли ишлар бажарилган. Келгусида таълим, қонунчиликни такомиллаштириш соҳаларида ҳам ҳамкорлигимизни изчил давом эттириш ниятидамиз.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга инвестиция жалб қилиш ва сайёҳликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Биз ҳам Ўзбекистон иқтисодиётига инвестиция киритиш бўйича катта режалар белгилаганмиз. Июнь ойида мамлакатингизга АҚШнинг йирик компаниялари вакилларидан иборат делегация келиши кутилмоқда. Ушбу миссия ўзбекистонлик ишбилармонлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилади. Ўзаро фойдали битимлар тузилади. Шубҳасиз, мамлакатингиз иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон – АҚШ ҳамкорлиги ривожига ижобий таъсир кўрсатади.


1
Похожие новости