"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2019 йил сарҳисоби: Сall-centr`дан тортиб, интерактив хизматгача –хориждаги ўзбекистонликлар учун қатор қулайликлар яратилди


Ҳаракатлар стратегиясининг «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг
258 бандида: Хориждаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига консуллик муассасалари томонидан давлат хизматлари ва ҳуқуқий ёрдам бериш тизимини такомиллаштириш белгиланган эди.

“Тараққиёт стратегияси” марказига тақдим этилган маълумотларга кўра, Ўзбекистоннинг хориждаги фуқаролари ва мамлакатимизга ташриф буюриш истагида бўлган шахслар учун интерактив консуллик хизматларни янада қулай, тезкор ҳамда масофадан туриб кўрсатиш бўйича кенг имкониятлар яратилди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг барча хорижий ваколатхоналарида модернизация қилинган электрон навбатга туриш тизими ишлаб чиқилди ва ишга туширилди.

Хориждаги ваколатхоналарга мурожаат қилувчи Ўзбекистон фуқароларига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Онлайн тўлов” тизими бўйича хизматлар йўлга қўйилди.

“Фуқароликдан чиқишни расмийлаштириш”, “Хорижга доимий яшаш учун чиқишни расмийлаштириш”, “Ўзбекистон Республикасидан ҳужжатларни талаб қилиб олиш” , “Вақтинчалик консуллик рўйхатга олиш”, “Доимий консуллик рўйхатга олиш”, “Ўзбекистон Республикасига қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш” каби хизматлар электрон шаклга ўтказилди.

Хориждаги Ўзбекистон фуқароларига консуллик муассасалари томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва давлат хизматларини такомиллаштириш тўғрисида амалий чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Бундан ташқари, Россиядаги фуқароларимиз учун “call-centr” хизмати жорий қилинди. Эндиликда фуқароларимизнинг масофадан туриб зарурий маълумотларни телефон орқали олиш имкониятлари янада такомиллаштирилди.