"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: Хорижий мамлакатларнинг ОТМлари филиаллари ва қўшма таълим дастурлари ташкил этилди


2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг  220 бандида хорижий мамлакатларнинг ОТМлари филиаллари ҳамда қўшма таълим дастурларини ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилганди.

“Тараққиёт стратегияси” марказига тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳозирги кунда мамлакатимиздаги 100 дан ортиқ университетлар юқори малакали кадрлар тайёрламоқда. Ўзбекистонда АҚШ, Буюк Британия, Италия, Жанубий Корея, Россия, Сингапур ва Ҳиндистоннинг етакчи университетларининг филиаллари самарали фаолият кўрсатмоқда. Бундан ташқари, молиявий институтлар ва дунёнинг ривожланган давлатлари билан биргаликда олий таълим соҳасида қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. Сўнгги икки йилда мамлакатимизда 5 та янги олий таълим муассасаси ҳамда 12 та нуфузли хорижий олий ўқув юртининг филиаллари ташкил этилди.

2019 йилда ташкил этилган хорижий ОТМлар:

– 2019 йил 7 январда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Амити Университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 18 январда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети таркибида Ўзбек-Беларусь қўшма ахборот технологиялари факультетини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 11 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Москва давлат халқаро муносабатлар институти (университети)” Федерал давлат автоном олий таълим муассасасининг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 15 февралда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акфа университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 20 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Вебстер университетининг таълим дастурларини амалга ошириш марказини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалида Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университети ва Корё университети билан ҳамкорликда халқаро факультетни ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 10 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистонда Шарда университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 8 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Самарқанд шаҳрида “Россия давлат жисмоний тарбия, спорт,ёшлар ва туризим университети” федераль давлат бюджети олий таълим муассасасинигнг филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 4 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида “МЭИ” миллий тадқиқот университети” федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 7 июнда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида “Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети” Федерал давлат бюджет олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 19 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги  филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 23 августда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

– 20 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тошкент шаҳрида Беларусь-Ўзбекистон қўшма тармоқлараро амалий техник квалификациялар институтини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.

2019 йилнинг биричи чорагида Украинанинг “Днепропетровск политехника” миллий техника университети ва Навоий кончилик институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик шартномаси имзоланган бўлиб, мазкур олий таълим муассасалари ўртасида академик ва илмий фаолиятни амалга оширишга қаратилган “Йўл харитаси” ҳам тасдиқланган.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати