"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: ОТМларнинг 30 та объектини реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун 390,1 млрд. сўм ажратилди


2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида
Умумий таълим, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва илмий-ўқув жараёни сифатини тубдан яхшилаш бўйича вазифалар 226 бандда белгиланганди.

“Тараққиёт стратегияси” марказига тақдим этилган маълумотларга кўра, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги олий таълим муассасаларининг бино ва иншоотлари бўйича қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг манзилли рўйхати (тармоқ жадвали) ишлаб чиқилган.

Рўйҳат ўрнатилган тартибда келишиш учун вазирлик ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” Инжиниринг компаниясининг 2019 йил 10 январдаги 01/01-25-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ва 2019 йил 10 январдаги 01/01-26-сонли хати билан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига киритилиб, расмийлаштирилган.

Ҳозирги кунда вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасаларининг бино ва иншоотларини қурилиш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича 2019 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларни мазкур манзилли рўйҳатда белгиланган режа асосида бажарилмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасарруфидаги 20 та олий таълим муассасаларининг 30 та бино ва иншоотларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари учун 390,1 млрд. сўм ажратилиши кўзда тутилган.

Хусусан, 7 та олий таълим муассасасининг 9 та объекти бўйича (2018 йилдан 2019 йилга ўтувчи), 13 та олий таълим муассасаларининг 21 та бино ва иншоотларида қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишлари бажарилиши режалаштирилган бўлиб, мазкур объектларда қурилиш-тиклаш ишлари жадал суратларда олиб борилмоқда.

Жумладан:
5 та янги қурилиш, шундан:

-    2220 ўринли 2 та ўқув корпуси;

-    1000 ўринли 3 та талабалар турар жойи.

13 та реконструкция, шундан:

-    10347 ўринли 9 та ўқув бинолари;

-    1270 ўринли 4 та талабалар турар жойи.

12 та капитал таъмирлаш, шундан:
-    6 та ўқув бинолари;
-    4 та талабалар турар жойи бинолари;
-    1 та маданият саройи;
-    1 та спорт зал.
Жорий йил 25 декабрь ҳолатига 30 та объект 390,1 млрд. сўм (100%) миқдорида молиялаштирилиб, 24 та объект фойдаланишга топширилган. Қолган 6 та объект йилдан-йилга ўтувчи объектлар ҳисобланади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати