"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Гюнтер Оверфельд: Судлар мустақиллиги коррупцияга қарши курашиш билан чамбарчас боғлиқ


2020 йилнинг 15 январь куни Олий суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, «Тараққиёт стратегияси» маркази ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори томонидан халқаро анжуман ташкил этилди. Ушбу давра суҳбати Давлат раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида акс этган устувор йўналишлар муҳокамасига бағишланди.

Қуйида тадбирда иштирок этган Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси  Гюнтер Оверфельд нинг фикрлари билан танишишингиз мумкин.

- Германия Ўзбекистонда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни 10 йилдан ортиқ давр мобайнида қўллаб-қувватлаб келмоқда. Айтишим керакки, суд тизимидаги ислоҳотларнинг айнан Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан амалга оширилганлари тизимдаги кўп элементларнинг фақат биттаси эмас, балки бутун ислоҳот жараёнининг марказида жойлашган бир унсур деб ҳисоблайман.

Президент ўз маърузаси шуни айтиб ўтдики, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар сиёсатининг муваффақияти кўп ҳолатларда айнан Конституцияга амал қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш билан боғлиқ. Ҳақиқатдан ҳам бу йўналишда кўп ишлар амалга оширилди.  Жумладан, суд ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, Ҳаракатлар стратегияси, даврий ҳисоботларни ишлаб чиқиш бўйича тадбирлар жуда муҳим ҳисобланади.

Биз шундай босқичга келдикки, нафақат Ўзбекистонда балки бутун халқаро ҳамжамиятда ҳақиқатдан ҳам ўтмишни унутиб, мана шу йилнинг бошида очилаётган имкониятларидан фойдаланиб, янги замин яратишга яъни конструктив муносабатларни тузишга қаратилган ҳаракатлар тўғрисида бош қотирилса бундай ҳаракатлар барчамизнинг манфаатларимизга хизмат қилади.

Бундан ташқари, иқтисодий йўналишга тўҳталадиган бўлсам, бу соҳада ҳам кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда. Кейинги йилларда ушбу соҳада қабул қилинаётган қонунлар, хусусан,Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонун ниҳоятда муҳим. Ушбу ҳужжатни соғлиқни сақлаш, коммунал хизматлар ва бошқа соҳаларда ҳам амалга тадбиқ этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бизнингча келгусида эътиборни судларнинг мустақиллигини таъминлаш борасида янада кўпроқ ишларни олиб боришга қаратиш лозим. Чунки судлар мустақиллиги коррупцияга қарши курашиш билан чамбарчас боғлиқ. Ва нафақат судлар фаолиятида, балки умуман ҳуқуқ тизимини такомиллаштиришда ва адвокатура институтини янада такомиллаштиришда муҳим ўрин тутади. Албатта, Президент Ш.Мирзиёев ўз нутқида 33 миллиондан кўпроқ аҳоли истиқомат қилаётган мамлакатда 4 мингта адвокат борлигини ва шундан 60 фоизи 50 ёшдан ошган, улар орасида 30 ёшга тўлмаган ёшлар 70 нафарга ҳам етмаслигини қайд этди. Албатта бундай ҳолат адвокатларнинг янги авлодини тайёрлашни талаб этади. Агарда мамлакатда етарли даражада адвокатлар фаолияти йўлга қўйилган бўлса, умуман барча соҳада вужудга келадиган муаммоларни самарали равишда ечиш имкони яратилади.