"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Ҳелена ФРЕЙЗЕР: Жамоатчилик назорати – ўзига хос кучли механизм


2020 йилнинг 15 январь куни Олий суд, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, «Тараққиёт стратегияси» маркази ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар Координатори томонидан халқаро анжуман ташкил этилди. Ушбу давра суҳбати Давлат раҳбарининг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида акс этган устувор йўналишлар муҳокамасига бағишланди.

Қуйида тадбирда иштирок этган БМТнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Ҳелена ФРЕЙЗЕРнинг фикрлари билан танишишингиз мумкин.

-Ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон Президенти Конституция қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган маросимдаги маърузасида ўз халқига ажойиб нутқ билан мурожаат қилди. Айтишим керакки, айни дамда мамлакатингизда бўлаётган барча ислоҳотлар у иқтисодий-ижтимоий ҳаётда ёки суд-ҳуқуқ тизимида бўладими, улар албатта халқ томонидан қўллаб-қувватланиши керак.

Жамоатчилик назорати – ўзига хос кучли механизм. Айнан у мавжуд ислоҳотларнинг давомийлигини таъминлаб берувчи воситадир. Шунинг учун ҳам нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ходимларининг балки оддий халқнинг ҳам ҳуқуқий онгини шакллантириш зарур деб ҳисоблайман. Чунки инсонлар қанчалик ўз хақ-ҳуқуқларини яҳши билишса,  шунчалик қонун бузилиш ҳолатлари рўй бермайди. Айтишим керакки, бу борада ОАВнинг ўрни жуда салмоқли. Чунки айнан улар қонун устуворлиги йўлида қабул қилинаётган янги нормаларни халққа етказиб берувчи энг муҳим манба ҳисобланишади.

Ўзбекистон 2019 йилда БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитасига ўз ҳисоботини тақдим этди. Албатта бу ҳам мамлакатда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қўйилган катта қадам бўлди. Сабаби, айнан мана шу каби ҳисоботларда давлатларга амалиётга кенг жорий этиши мумкин бўлган кўплаб тавсиялар берилади. Бугунги анжуманда ҳам қатор халқаро ҳамжамият вакиллари иштирок этишди. Мана шу каби учрашувларда кўп бора таъкидланяптики,Ўзбекистон тўғри йўлдан кетаяпти ва биз унинг шу йўсинда давом этиб муваффаққиятга эришишини тилаб қоламиз.