• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: ОЛИЙ МАЖЛИС ПАЛАТАЛАРИ ВА СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАРНИНГ РОЛИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛДИ


2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш соҳасидаги устувор йўналишлари бўйича ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш йўналишида

2019 йил 5 март куни “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонун асосида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 79-, 93-, 98-моддаларига, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламенти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
 

  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларига Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва давлат қўмиталари раислари номзодини Бош вазир тақдимига биноан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллаш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқлаш тартибини белгилаш бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди;
  • ҳукумат аъзолигига номзоднинг соҳани ривожлантириш бўйича яқин муддатга ва истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури билан депутатлар олдида чиқиш қилиш тартиби жорий этилди;
  • ҳукумат аъзосининг ўз ҳаракат дастури ижросини амалга оширишига доир масалалар юзасидан ахборотини Олий Мажлис палаталари, уларнинг қўмиталарида мунтазам эшитиб бориш жорий этилди.


Шунингдек, вилоят, туман ва шаҳар давлат органлари раҳбарларини тегишли халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқлаш амалиёти жорий этилди.

Қонунларнинг мукаммаллигини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис палаталари юридик хизматлари негизида Юридик бошқарма ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборотини эшитиш бўйича “Ҳукумат соати”ни ўтказиш йиллик режа-жадвали тасдиқланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат бюджети, иқтисодиёт, пул-кредит сиёсати масалаларида, шунингдек, давлат бюджети ижроси устидан самарали парламент назоратини таъминлашда депутат ва сенаторларга профессионал, мустақил ва холис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизмати кўрсатиш мақсадида Давлат бюджети бошқармаси ташкил этилди.

Олий Мажлис фаолиятини молиявий, моддий-техник, ташкилий жиҳатдан таъминлаш такомиллаштирилди. Олий Мажлис палаталари қўмиталари ҳузурида улар фаолиятига бевосита ёрдам берадиган котибиятлар ташкил этилди.

Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд ҳуқуқи масалалари қўмитаси негизида Сенатнинг Суд ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси ташкил этилди.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси ташкил этилди.

2019 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, 2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янги таркиби тасдиқланди.

 

      2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастурида:

  • Давлат дастурининг ҳар бир банди бўйича мақсадларга эришишда самарадорлик индикаторлари ишлаб чиқилиши;
  • Ҳудудлардаги халқ депутатлари Кенгашлари таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссиялари ташкил этилиши;
  • Давлат хизматчиларини танлаб олиш, тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тизими шакллантирилиши;
  • Давлат хизматчилари учун чекловлар, тақиқлашлар, рағбатлантиришларнинг аниқ рўйҳати белгиланиши;

2019 йил 1 июлидан:

  • давлат органларида юзага келадиган коррупция хавф-хатарлари мажбурий баҳолаб борилиши;
  • коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг рўйҳати шакллантирилиши;
  • давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилиши;

2019 йил 1 сентябрдан:

  • ёшларга коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий таълим берилиши;

2019йил 1 августдан:

  • Эксперемент тариқасида капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси амалга оширилиши  ва бошқалар кўзда тутилган.


5 та қонун ва қатор қонуности ҳужжатлари унификация қилиниб, яхлит тарзда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси қабул қилинди. Сайлов Кодексига мувофиқ:

Қонунчилик палатасида депутатлик ўринлари учун Ўзбекистон экологик ҳаракати вакилларига квота ажратиш институти чиқариб ташланди;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан маҳаллий Кенгашларга номзод кўрсатиш тартиби бекор қилинди;

сиёсий партияларга сайловда қатнашиш ҳуқуқини берувчи имзо йиғиш жараёнида сайловчилар томонидан бир ёки бир нечта партияларни қўллаб-қувватлаб имзо қўйишлари мумкинлиги белгиланди;

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва унча оғир бўлмаган жиноятларни содир этган шахсларнинг сайловда иштирок этишини чекловчи нормалар чиқариб ташланди;

Марказий сайлов комиссияси аъзоларининг мақоми Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларига тенглаштирилди;

Қатор халқаро ташкилотлар, хусусан, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ҳамда Венеция комиссияси томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар инобатга олинди.