• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: МАМЛАКАТНИНГ МУДОФАА ҚОБИЛИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ, ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРНИНГ ЖАНГОВАР ҚУДРАТИНИ ОШИРИШ ЙЎНАЛИШИДА


2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Х
авфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлари бўйича ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

Мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар қудратини ошириш йўналишида

–  давлат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жанговар қудрати ва қобилиятини ошириш мақсадида Мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, қуролли кучларнинг жанговар қобилиятини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекс дастури ҳамда Хорижий шериклар билан ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорликни фаоллаштириш тизимини такомиллаштиришга доир амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди;

– 2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси мудофаа саноат комплексини ривожлантириш дастурининг лойиҳаси ва уни тасдиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди;

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида чегара назорати сифатини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

– мамлакат ҳудуди ҳимоясининг вазифаларини ҳал этишда куч тузилмалари бўлинмаларининг яқин ҳамкорлигини таъминлаш мақсадида жанговар тайёргарлик тадбирлари жадаллиги ўртача 1,5-2 бараварга ошди, ҳамкорликдаги куч тузилмалари билан 73 дан ортиқ биргаликдаги тактик, оператив миқёсдаги турли ўқувлар ва тадбирлар ўтказилди;

– Мудофаа вазирлиги қўшинларининг жанговар ва кундалик фаолиятини бошқариш маркази, Марказий ҳарбий округи ситуацион маркази, бошқа ҳарбий округ ва қўшилмаларнинг қўмондонлик пунктлари фаолияти йўлга қўйилди;

Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимини ҳар томонлама такомиллаштириш борасида

 – аҳоли ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген ҳусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, ёнғинга қарши курашишни янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатдан янги тизими жорий этилди;

– аҳоли барча қатламларини фавқулодда вазиятларга тайёрлаш тартибини такомиллаштириш ва оптималлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланиб, Вазирлар Маҳкамасига киритилди;

– Вазирлар Маҳкамасининг радиация аварияларини прогноз қилиш, аниқлаш ва тезкор ҳаракат қилиш бўйича ягона давлат тизимини такомиллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси тайёрланди;

Жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси йўналишида

– жамоатчилик ва фуқаро хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарори қабул қилинди;

– Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, Бош прокурори ва Миллий гвардия қўмондони республика ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат органлари, ташкилотлар ва жамоатчилик тузилмаларининг фаолияти ташкил этилиши ва мувофиқлаштирилишини таъминлаш учун бириктирилди;

Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторида

«Global Terrorism Index - 2019» рейтингида терроризм хавфи даражаси бўйича Ўзбекистон 2018 йилга нисбатан ўз позициясини уч поғонага оширди ва 2019 йилда 132 ўриндан 135 ўринга кўтарилиб, дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари қаторида қолди.

Рейтингдан дунёнинг 160 мамлакати терроризмнинг хавфлилик даражаси бўйича ўрин олган. Шунингдек, энг хавфсиз давлатлар қаторида Туркманистон ва Белоруссия (138 ўрин) тан олинган. Эстония 123 ўринни, Латвия 117, Литва 107, Озарбайжон 103, Грузия 90, Қирғизистон 87, Қозоғистон 85, Тожикистон 50 ўринни эгалламоқда. Россия Федерацияси эса террористик хавф бўйича 4,9 баллни қайд этиб, рейтингнинг 37 ўрнини тўлдириб турибди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати