"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: ОРОЛБЎЙИ МИНТАҚАСИ ЛОЙИҲАЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН 6,1 МЛН ЕВРО ВА 3,2 МЛН АҚШ ДОЛЛАРИ АЖРАТИЛДИ


2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Х
авфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги устувор йўналишлари бўйича ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

  Экологик хавфсизликни таъминлаш

– 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш концепцияси тасдиқланди;

– 2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасининг “яшил” иқтисодиётига ўтиш стратегияси қабул қилинди;

– Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепцияси тасдиқланди;

– 2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини қабул қилинди.

  Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондига асос солинди

– БМТ шафелигида Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст фондига асос солиниши Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилди;

– 2019 йил 24-25 октябрь кунлари Нукус ва Мўйноқ шахарларида БМТ шафелигида “Оролбўйи – экологик инновация ва технологиялар ҳудуди” Ҳалқаро конференция ўтказилди;

– Бугунги кунга келиб жамғарма Оролбўйи ҳудудида лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Норвегия, Бирлашган Араб Амирликлари, Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни ўрнатди. Норвегия 1,1 млн евро ажратди, Европа Иттифоқи томонидан 5 млн евро берилиши маълум қилинди;

– Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг 2019 йилнинг декабрь ойида Японияга расмий ташрифи натижаси ўлароқ, кунчиқар мамлакат Оролбўйи ҳудудида лойиҳаларни амалга ошириш учун 3,2 млн АҚШ доллари миқдори маблағ ажратди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати