"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: ЙИРИК ЛОЙИҲАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ НАТИЖАСИДА 266,3 МИНГ ИШ ЎРНИ ЯРАТИЛДИ


2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишининг Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш соҳасида 2019 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди.

  • 2020 йил учун аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш давлат буюртмасини ишлаб чиқиш;
  • Миллий профессионал стандартларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;
  • “Меҳнат миграцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш;
  • Мавжуд муаммоларни ўрганиб, Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентлиги тўғрисида”ги Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш;
  • Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларни реинтеграция қилиш бўйича марказлар ташкил этиш белгиланди.

– Давлат раҳбари қарори билан янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси механизми тасдиқланди. Унда 2019 йилда 370 минг янги иш ўринлари ташкил этиш белгиланган. 2019 йилнинг 6 ойида республика бўйича 137,5 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди (прогноз – 118,2 фоизга бажарилди);

– йирик лойиҳаларни амалга ошириш натижасида 266,3 минг иш ўрни яратилди (прогнозга нисбатан – 119,8 фоиз);

– Ишсизлик даражаси республика кўрсаткичидан (9,1 фоиздан) юқори бўлган Қорақалпоғистон Республикасида (9,3 фоиз) 15,6 минг, Андижон вилоятида (9,3 фоиз) 24,4 минг, Қашқадарёда (9,4 фоиз) 22,0 минг, Жиззахда (9,3 фоиз), 13,4 минг, Самарқандда (9,3 фоиз) 27,6 минг, Фарғона вилоятида (9,4 фоиз) 32,2 минг иш ўринлари ташкил этилди.

– Иқтисодиёт тармоқларида йирик лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига 27,6 минг, кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган лойиҳалар ҳисобига 129,0 минг, фаолият кўрсатмаётган объектлар негизида 11,5 минг, давлат бюджети ва давлат-хусусий шериклик асосида ишга тушган ижтимоий объектларда 12,1 минг, ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига 19,7 минг, кредит бериш ҳамда жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига 66,4 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди.

– “Ҳар бир оила-тадбиркор”, “Ёшлар-келажагимиз” дастурлари доирасида 252,7 мингдан ортиқ аҳоли тадбиркорликка жалб этилди;

Шунингдек, 216,8 минг ишсиз аҳоли вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига, шу жумладан, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишларга жалб қилинди.

– 267,5 минг аҳоли доимий бўш (вакант) ва банд қилинган (квота) иш ўринларига ишга жойлашишига кўмаклашилди (ўтган йилга нисбатан 1,4 бараварга ошган).

– 30,6 минг ишсиз шахс меҳнат бозорида юқори бўлган касбларга ўқитилди (ўтган йилга нисбатан 2,3 бараварга ошган).

–  Вазирлар Маҳкамасининг “Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган малакали кадрларни касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди;

– Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида” Қонуни қабул қилинди;

– Меҳнат бозорида аҳоли бандлигига кўмаклашишнинг янгича услуби ҳисобланган субсидия ва грант бериш тартиби жорий этилди. Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 8,2 млрд сўм субсидиялар берилган ҳамда 9,1 минг ишсиз аҳолининг бандлиги таъминланди.

Жумладан:

2 528 та шахсни тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтказиш учун 584,6 млн сўм;

254 та иш берувчиларга аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун белгиланган квотадан ортиқ 705 нафар шахсни ишга қабул қилганлиги учун 522,6 млн сўм;

262 та иш берувчиларга 2 447 нафар ходимларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун 2 312,0 млн сўм;

3 401 нафар шахсга енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиш, уруғликлар, кўчатлар ва суғориш воситалари харид қилиш учун 4 791,5 млн сўм молиялаштириб берилди.

– Нодавлат нотижорат таълим муассасаларига 250 млн сўм ажратилган грант маблағаларига эвазига 246 нафар ишсиз аҳоли, айниқса кам таъминланган оилалардаги қизлар ва аёллар касбга ўқитилмоқда.

– илк маротаба ишсиз фуқароларга тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш ва шахсий томорқа ерларини ривожлантириш учун субсидия ажратиш тартиби жорий этилди ҳамда Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан 1,3 млрд. сўм маблағ ажратилди, 1,5 минг фуқаро бандлиги таъминланди;

– меҳнат органлари йўлланмаси билан касбга ўқитилганлар сони ўтган йил шу даврига нисбатан 2,3 бараварга ошди (8,6 мингдан 20 мингга), мазкур мақсадларга Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан салкам 10 млрд. сўм сарфланди;

– бугунги кунгача 84 та юридик шахс хусусий бандлик агентлиги сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 61 таси Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни олган;

– 2019 йилнинг ўтган 9 ойида аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан 595,7 минг шахсларга хизматлар кўрсатилди (ўтган йилга нисбатан 1,2 бараварга ошган). Шунингдек, Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан 48 минг ишсиз деб эътироф этилиб, ишсизлик нафақаси тайинланган шахсларга 15,4 млрд сўм миқдорда ижтимоий ёрдам кўрсатилди (ўтган йилга нисбатан 4,5 бараварга ошган).

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати