2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларининг Халқ таълими тизимини такомиллаштириш соҳаси бўйича ҳисобот даврида қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ҳалқ таълими тизимини ислоҳ этиш борасида илк маротаба Ўзбекистон Республикасида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўқитувчиларнинг иш ҳақи сезиларли равишда оширилиши юзасидан чоралар кўрилди.
2019 йилда халқ таълими тизимига Давлат бюджетидан 16,4 трлн. сўм (2018 йилда 11,8 трлн. сўм) маблағ ажратилиб, мазкур маблағларнинг 15,2 трлн. сўми (2018 йилда 11,02 трлн. сўм) ушбу тизим ходимларининг иш ҳақини тўлашга йўналтирилди.
Икки босқичдан иборат бўлган ўқитувчиларнинг иш ҳақини ошириш жараёни натижасида 2018 йил 1 сентябрдан ва 2019 йил 1 январдан бошлаб ўқитувчиларнинг иш ҳақи 1,5 маротаба оширилиб, уларнинг ўртача ойлик иш ҳақи 1 440 131 сўмдан 2 037 040 сўмга кўтарилди.
Меҳнат фаолиятини олиб борувчи ўқитувчиларга нафақани тўлиқ миқдорда тўлаш йўлга қўйилиши натижасида 1 000 дан ортиқ ишламайдиган пенсионерлар халқ таълими тизимига қайтди.
Ўқитувчи касби мақомини ошириш юзасидан кўрилган чоралар натижасида халқ таълими тизимига 12 871 нафар эркак ўқитувчилар қайтиб келди ҳамда 133 320 ни ташкил этди, бу кўрсаткич умумий ўқитувчилар сонининг 30 фоизини ташкил этади (445 608 нафар).
Ўқитувчилар ҳисоботи 7 тадан 3 тага қисқартирилди.
2019 йилда барча мактаблар 11 йиллик таълим тизимига тўлиқ ўтди. Бунинг учун 10-11 синфлар учун 18,7 млн. нусхада китоблар чоп этилди, 40 мингдан зиёд ўқитувчилар ишга олинди, 33 та янги мактаб қурилди, 623 таси реконструкция қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида “Китоб ҳадяси – Book challenge” ижтимоий акцияси ишга туширилди ҳамда ушбу ижтимоий акция қисқа муддат мобайнида мактабларнинг кутубхона фонди 450 мингдан зиёдроқ китоблар билан бойитилишига сабаб бўлди.
Мактабларга кўмаклашиш ўзига хос миллий ҳаракатга айланди, барча давлат дастурлари доирасида, шунингдек, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари қўллаб қувватлаши доирасида:
2864 мактабда иситиш тизими яхшиланди;
493 мактабларнинг атрофи ўралди;
173 мактаб ичимлик сув билан таъминланди;
175 мактабда ошхоналар қурилди;
579 мактабда ҳожатхоналар қурилди;
181 мактабда канализация тизими таъмирланди.
2018-2019 ўқув йилининг натижаларига кўра 2 502 нафар мактаб битирувчиси олтин медаль ва 2 555 нафар ўқувчи кумуш медаль билан тақдирланди.
Замонавий меҳнат бозорида эҳтиёжга эга бўлган касбларнинг сони 51 дан 77 гача (веб-услубчиси, 3Д-аниматор, имиджмейкер, ландшафт дизайнери, бренд менежери ва бошқа) оширилиб, мактабларда ўқув ишлаб чиқариш мажмуаларида уларга ўқитиш тизими жорий этилди.
Ҳисобот даврида 2018 йилга нисбатан немис тилини ўқитувчи мактаблар сони 54 тага (2018 йилда 1 623 мактаб), француз тилини ўқитувчи мактаблар сони 44 тага (2018 йилда 1 143 мактаб) ошди.
Давлат хизматлари марказлари шунингдек Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) ўқувчиларни биринчи синфга қабул қилишни орқали синов тариқасида Тошкент шаҳридаги 81 та мактабда ташкил этилди (2019 йил 10 июль ҳолатига 2 883 та йўлланма берилди).
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 ташаббус доирасида мактабларнинг кутубхона фонди 16,3 млн. донадан 18,6 млн. дона китобга бойитилди.
Мавжуд мактабларни талаб даражасида реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича уч йиллик инвестиция лойиҳалари ишлаб чиқилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати