• Ўзбек
  • Давлат дастури 2021
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

2019 ЙИЛ САРҲИСОБИ: ТУРИЗМ


2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йуналишлари бўйича 2019 йилда Туризмни ривожлантириш соҳасида қуйидаги ишлар амалга оширилди.

ҚОНУНЧИЛИК

- Туризм тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони – 5 та

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Қарори – 1 та

- Вазирлар Маҳкамаси Қарори – 6 та

- Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси қарори – 3 та

- 2025 йилгача бўлган даврда туризмни ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш туризмнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.

Статистик маълумотларга кўра, 2019 йил давомида Ўзбекистонга 6 748 500 нафар сайёҳ ташриф буюрган, 2018 йилда эса бу кўрсаткич 5 346 200 кишини ташкил қилганди. Туристлар оқими ҳисобот даврига нисбатан 26,2 фоизга ошди.

Энг кўп сайёҳ Марказий Осиё минтақасидан ташриф буюрган бўлиб, уларнинг сони 5 764 500 кишига етган. МДҲ мамлакатларидан келганлар сони 495 600 кишини ташкил қилган. Узоқ хорижий мамлакатлардан ташриф буюрчилар сони эса 488 400 минг кишидан иборат бўлган.

Сайёҳларнинг асосий қисми Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон, Россия Федерацияси, Туркия, Афғонистон, Хитой, Корея Республикаси, Ҳиндистон каби давлатлардан ташриф буюрган.

Ўзбекистонга ташриф буюрганлар орасида яқин қариндошлар ва дўстларини кўришга келганлар сони 81,8 фоизни ташкил этган бўлса, дам олиш учун келганлар 15,5 фоизни, бошқа сабаблар, яъни, даволаниш, харидлар, тижорат билан боғлиқ учрашувларда иштирок этиш ҳамда таълим олиш мақсадида келган хорижликлар сони 2,7 фоизни ташкил этган.

Туристик хизматлар экспорти ҳажми

2019 йил якунига кўра, туристик хизматлар экспорти ҳажми 1 313 032 АҚШ долларини (2018 йилда $1 041 089) ташкил қилиб, 2018 йилга нисбатан 26,1 фоизга ўсди.

Жойлаштириш воситалари сони

Жойлашув воситалари сони жами 1 188 тадан иборат бўлиб, шундан 833 таси – меҳмонхоналар, 214 таси – хостеллар ва 141 таси шунга ўхшаш бошқа турдаги объектларда ўрнатилди.

Бундан ташқари, 2019 йилда жойлашув воситалари сони сифатидаги хона заҳираси бўлган турар жойлар сони 26 147 тага етди.

2019 йилда туроператорларнинг сони 1448 тага етди, бу 2018 йилга нисбатан 983 тага кўп деганидир.

Визасиз режим жорий этилган давлатларнинг умумий сони

Визасиз режим жорий этилган давлатлар сони 2018 йилда 18 та, 2019 йилда 65 тага етказилди. 2020 йил 1 январдан эса мазкур рақам 86 га етди. Шунингдек, 77 мамлакат фуқаролари учун электрон визалар олиши имконияти яратилди, 109 давлат фуқароларига Ўзбекистон Республикасида яшаш ҳуқуқи берилди.

Икки ва кўп мартали электрон кириш визаларини бериш тизими яратилди, хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун бешта янги виза тоифалари жорий этилди («Vatandosh», «Student visa», «Academic visa», «Medical visa», «Pilgrim visa»).

Мамлакат туризм салоҳиятини дунё жамоатчилиги орасида кенг тарғиб этиш мақсадида АҚШ, Япония, Германия, Италия, Хитой, Индонезия, Россия ва бошқа мамлакатлардан жами 30 та ОАВнинг 160 дан ортиқ вакиллари ташрифи ташкиллаштирилди.

2019 йилда йирик турдаги оммавий тадбирлар ўтказилди

Ўзбекистонга сайёҳларни жалб этишда турли оммавий-маданий кўнгилочар тадбирлар аҳамиятини ҳисобга олиб, ўтган йилдан бошлаб ҳар бир ҳудуднинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда турли оммавий тадбирлар ташкил этилди. Жумладан:

  • Биринчи маротаба ташкил этилган Зиёрат туризми форуми (Бухоро вилояти);
  • Бахшичилик санъати фестивали, Археология форуми (Сурхондарё вилояти);
  • Баҳодирлар ўйини (Хоразм вилояти);
  • “Мўйноқ” авторалли, “Стихия” мусиқа фестивали (Қорақалпоғистон Республикаси);
  • МДҲ туризм ярмаркаси, (Самарқанд вилояти);
  • Геотуризм форуми, Анор фестивали (Қашқадарё вилояти);
  • Электрон мусиқа фестивали, Гастрономик фестиваль, “World Influencers Congress” (Тошкент шаҳри).