"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Чжанг Веньчуань
976 | 18 Фев. 2020 й.

Мен ушбу тадбирда иштирок этаётганимдан жуда ҳам мамнунман

Хитой халқ Республикасининг Ўзбекистондаги
Фавқулодда ва Мухтор элчисининг ўринбосари
Чжанг Веньчуань

Мен ушбу тадбирда иштирок этаётганимдан жуда ҳам мамнунман. Президент Мурожаатномаси жуда ҳам мазмунли ва аҳамиятли ҳужжатдир. Шахсан мен уни шу йил ва яқин 5 йилга мўлжалланган "йўл харитаси" деб ҳисоблайман. Айтишим керакки, сўнгги 3 йилда Ўзбекистон ташқи сиёсат, инвестицияларни жалб қилиш, туризм ва таълимни ривожлантириш каби соҳаларда катта муваффақиятларга эришди.

Бу йил “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” деб эълон қилинди ва унда ҳурматли Президентнинг узоқни кўра билиши ўз аксини топмоқда. Биз ўйлаймизки, айнан ушбу 3 та соҳа келгусида мамлакатни янада ривожлантириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Мисол учун, рақамли иқтисодиёт - у  мамлакат ривожи учун янги туртки ва янги турмуш тарзи демакдир. Бу борада  Хитой ва Ўзбекистон кўплаб лойиҳаларни амалга ошириши мумкин деб ўйлайман.

Мурожаатномадаги яна бир муҳим вазифалардан бири – қашшоқликка карши курашдир. Хитойда ўтган йили қашшоқликни камайтириш бўйича кенг қамровли ишларни амалга оширдик ва бу ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Биз ўз тажрибамизни Ўзбекистон билан ўртоқлашишга тайёрмиз.

Ҳаммага яхши маълумки, Хитой ҳозирда коронавируснинг янги турини даволаш учун кураш олиб бормоқда. Вазиятдан фойдаланиб, ушбу мавзуга тўҳталиб ўтмоқчиман. Мазкур короновирус эпидемияси натижасида ҳукуматимиз профилактик тадбирларни амалга оширди ва илк натижаларни қўлга киритди. Бугунги кунда эпидемия билан касалланган шахсларнинг 99 фоизи Хитой ҳудудига тўғри келмоқда. Биз ўз ҳаракатларимиз билан ушбу вирусни ушлаб қола олдик. Ҳозир Хитойда ҳаёт барқарорлашмоқда ва биз дунёнинг барча мамлакатларидан, жумладан, ўзбек дўстларимиздан ҳам маънавий ва молиявий ёрдам олмоқдамиз. Бир неча кун олдин Ўзбекистон томони Президент номидан махсус парвоз билан Хитойга юк юборди. Биз бунинг учун жуда ҳам миннатдормиз ва кўп таъкидланганидек, дўст бошга кулфат тушганда билинади. Дўстларимиз қўллаб-қувватлашида биз короновирус билан курашда ғалабага эришишимиз мумкин.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти Мурожаатномаси: Ҳаракатлар Стратегиясининг 3 йиллик самараси ва 2020 йилга белгиланган устувор вазифалар» халқаро форумидаги фикр-мулоҳазалардан.


0
Похожие новости