• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Короновирус билан бошқа давлатлар қандай курашмоқда?


Италия
. Ринопластика амалиётини амалга ошириш мақсадида коронавирус билан хасталанганини яширган италиялик фуқаро 12 йилга озодликдан маҳрум этилди. Жарроҳлик амалиёти вақтида бир қанча шифокор ва ҳамширалар мазкур инфекцияни юқтириб олган.

Испания. EI Diarioнинг хабар беришича, испан ҳукумати томонидан карантин қоидаларини бузганлиги учун қарийб 73 киши ҳибсга олинган, шунингдек 3270 фуқаро жаримага тортилган. Фавқулодда ҳолат шароитида қонунга хилоф равишда иш тутган деб тан олинган фуқаро 658 дан 33000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаши ёки 4 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Франция. Француз ҳукумати томонидан уйдан чиқмаслик буйруғига амал қилмаган фуқарога нисбатан 148 АҚШ долл. миқдоригача жарима қўлланилади. Коронавируснинг тарқалишини секинлаштириш, шунингдек мазкур ҳафтада эълон қилинган блокадани таъминлаш мақсадида Франция кўчаларига қўшимча равишда 100000 полициячи жалб қилинди.

Норвегия. Forbes берган маълумотларга кўра, Норвегияда карантин қоидаларини бузганлар 2000 АҚШ доллари миқдоригача жаримага тортилишлари ёки 15 сутка қамоқ жазосини ўташлари мумкин. Ўз уйидан ташқарига (масалан, дала ҳовлига) чиққан ҳар қандай фуқаро қишлоқ соғлиқни сақлашни ҳимоя қилиш мақсадида, 1500 долл. жаримага тортилиши ёки 10 суткага қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Шунингдек, йирик тадбирларни ташкил қилувчи ҳар қандай ташкилотчи ҳам жаримага тортилади.

Саудия Арабистонига кириб келган барча сайёҳлар томонидан беркитилган асл тиббий маълумотнома учун мамлакат томонидан 133000 АҚШ долл. миқдорида жарима белгиланган.

Янги Зеландияга ташриф буюрган ҳар қандай сайёҳ карантин қоидаларига амал қилмаган тақдирда жаримага тортилиши ёки депортация қилиниши мумкинлиги ҳақида ҳукумат огоҳлантириш берган.

Дунёдаги турли мамлакатларда карантин тартиби бузилганда қандай жазо қўлланилади?

Австралияда бир йилгача бўлган қамоқ жазоси ёки штатлар кесимига қараб 20 000 АҚШ доллари миқдоридан 100 000 АҚШ доллари миқдоригача жарима қўлланилади.

Италияда карантин тартиби бузилгандаойгача қамоқ жазоси ёки 223 АҚШ доллари миқдорида жарима қўлланилади.

Аргентинада 3 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси ёки 1 600 АҚШ доллари миқдоригача жарима қўлланилади.

Буюк Британияда 1 100 АҚШ доллари миқдоригача жарима ёки қамоқ жазоси қўлланилади.

Исроилда уч йилгача қамоқ жазоси, агар карантин қасддан бузилган бўлса - етти йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси ёки 1 360 АҚШ доллари миқдоригача жарима  қўлланилади.

Испанияда уч ойдан 1 йилгача қамоқ жазоси ёки 150 АҚШ доллари миқдоридан 900 АҚШ доллари миқдоригача жарима  қўлланилади.

Канадада касаллик тарқалиши хавфи учун 1 миллион АҚШ доллари миқдоригача жарима ёки 3 йилгача қамоқ жазоси қўлланилади.

Хитойда уч йилгача қамоқ жазоси қўлланилади. Cанитар назорати хизматидагиларга қаршилик кўрсатганлар 700 АҚШ доллари миқдоригача жаримага тортилиши мумкин.

Қирғизистонда уч йилгача қамоқ жазоси қўлланилади. Агар карантин қасддан бузилган бўлса - етти йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси қўлланилади.

Польшада1 300 минг АҚШ доллари миқдоригача жарима қўлланилади.

Россияда 1 000 АҚШ доллари миқдоригача жарима солинади. Агар бу ходиса инсон ўлимига олиб келадиган бўлса, у холда 5 йилгача қамоқ жазоси қўлланилади.

Руминияда 4 500 минг АҚШ доллари миқдоригача жарима қўлланилади.

Сингапурда 10 000 АҚШ доллари миқдоригача жарима солиш ёки олти ойга озодликдан маҳрум қилишни ҳам назарда тутилади.

Словакияда 1 800 АҚШ доллари миқдоригача жарима қўлланилади. Бундай давлатларга ташриф буюрганлигини била туриб яширса, улар учун жиноий иш қўзғатилиши мумкин.

АҚШнинг турли хил штатларда ҳар хил жазолар қўлланилади. Жумладан, 500 АҚШ доллари миқдоридан 500 000 АҚШ доллари миқдоригача жарима ёки 30 кунгача қамоқ ва бир йилгача озодликдан маҳрум этиш жазолари қўлланилади.

Франция Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғига кўра "мавжуд хавфларга мос келадиган ҳар қандай чораларни" кўриши мумкин.

Чехияда 130 000 АҚШ доллари миқдоригача жарима қўлланилади.

Жанубий Кореяда 8 200 АҚШ доллари миқдоригача жарима ёки бир йилгача қамоқ жазоси қўлланилади.

"Тараққиёт стратегияси" маркази
Ахборот хизмати