"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ДИҚҚАТ ТАНЛОВ! Жамиятда соғлом ижтимоий-маънавий ва тиббий муҳитни таъминлашга қаратилган ижтимоий лойиҳаларга 40 млн сўмгача грант ажратилади

Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди
“Жамият ва оилада соғлом ижтимоий- маънавий ва тиббий муҳитни таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш”
 мавзуида Давлат грантлари ажратиш учун 1-танловни
ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Танловга нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятини бошқа институтларининг қуйидаги мақсадларни назарда тутган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалари қабул қилинади:

1. Соғлиқни сақлаш муассасалари билан ижтимоий шерикликда юқумли касалликлар профилактикаси, аҳоли орасида COVID-19 вирусининг олдини олиш ҳамда соғлом турмуш маданиятини юксалтиришга кўмаклашиш;

2. Коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалиши, унинг асоратлари ва қайта касалланиш ҳолатлардан сақланиш, аҳоли саломатлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш мақсадида тиббиёт муассасалари билан тарғибот ишларини олиб бориш;

3. Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар, мобил алоқа операторлари ва бошқалар билан ижтимоий шерикликда аҳоли ўртасида коронавируснинг тарқалишига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни тушунтириш, профилактика қилиш усуллари бўйича тиббий-маърифий ишларни ташкил этиш;

4.Санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, жавобгарлик нормалари билан аҳолини он-лайн таништириш, тарқатма материаллар ишлаб чиқиш ва тарқатиш;

5. Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, санитария қоидалари, гигиена нормаларига амал қилиш, санитария-гигиена тадбирларини янада кучайтириш;

6. Эълон қилинган карантин ва карантиндан кейинги даврда аҳоли билан ижтимоий-маънавий ва тиббий он-лайн тарғибот ишларини олиб бориш;

7. Юқумли касалликларнинг онадан болага ўтиши, касалликни юқтирган болалар туғилишининг олдини олиш, профилактик тарғибот ишларини олиб бориш;

8. Аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш ва улар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилувчи ижтимоий лойиҳаларини амалга ошириш;

9. Соғлиқни сақлаш муассасалари билан ижтимоий шерикликда аҳолида юқумли касаллик юқтиришни олдини олиш, уларнинг хабардорлигини ошириш, профилактика чораларни кучайтириш, манзилли кўмак кўрсатиш;

10. Хотин-қизлар муаммоларининг ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш;

11. Жамият негизи бўлган оила институтини, ижтимоий-маънавий муҳитни мустаҳкамлаш, ёшларнинг тиббий маданиятини ошириш ва саломатлигини мустаҳкамлаш;

12. Қишлоқ жойларида ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш орқали аҳолининг турмуши маданияти сифатини юксалтириш ва бандлигини таъминлаш;

13. Чекка ва олис ҳудудларда аҳоли кенг қатламларининг жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш, ушбу спортни янада ривожлантириш;

14. Маҳаллаларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, санитария-экологик ҳолатни яхшилаш ижтимоий чора-тадбирларини амалга ошириш;

15. Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш, уларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш.

Давлат гранти ажратиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади: 

1. Ташкилот раҳбари томонидан имзоланган ва муҳр билан тасдиқланган кузатув хати; 

2. www.fundngo.uz веб-сайтида жойлаштирилган шаклда тўлдирилган давлат гранти лойиҳаси учун ариза;

3. Охирги ўзгартиш ва қўшимчалар билан давлат рўйхатидан ўтган ННТлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг Устави (Низоми) нусхаси;

4. Ташкилотнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси; 

5. Агар лойиҳани амалга ошириш лицензияланадиган фаолиятни талаб қилса, унда лицензиянинг нусхаси;

6. Манфаатдор давлат ва жамоат ташкилотларининг тавсия ҳамда қўллаб-қувватлаш хатлари. 

Битта лойиҳа учун ажратиладиган грант миқдори – 40 миллион сўмгача. 

Ҳужжатлар 2020 йил 15 апрелдан 18 майгача қабул қилинади.

Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди номига “Ўзбекистон почтаси” орқали юбориладиган муҳрланган конвертларда (А4 форматда) қуйидаги манзил бўйича қабул қилинади: 100035, Тошкент шаҳри, Бунёдкор кўчаси, 1-уй. 

Ҳужжатларни тақдим этиш шартлари ва намуналари билан Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондининг www.fundngo.uz расмий веб-сайтида танишиш мумкин. 
Маълумот учун телефонлар: (0-371) 239-26-76, 239-26-86.