"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Уильям Сейц: Рўйхатга олиш тизимини ислоҳ қилиш жараёни эски тизимни такомиллаштиришга қаратилган.

Уильям Сейц,
Жаҳон банкининг Марказий Осиё
бўйича қашшоқлик ва тенглик масалалари
бўйича катта иқтисодчиси

- Ўзбекистон Президенти  мамлакатда рўйхатга олиш тизимини ислоҳ қилиш тўғрисидаги Фармонни имзолади. Бу  ғоятда яхши хабар! Рўйхатга олиш тизими одамларнинг мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланишига тускинлик килиши  мамлакат аҳолисини узоқ йиллар давомида ташвишга солиб келаётган эди.

Ушбу улкан ислоҳотнинг мамлакатда амалга оширилишини  қўллаб-қувватлаймиз. Ҳусусан, ислоҳот тизимда рўйхатга олишни осонлаштириш, доимий рўйхатга қўйилмаган ҳудуддан уй-жой сотиб олиш, фуқаронинг ўзи билан рўйхатга қўйилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни олиб юрмаслиги каби ўзгаришларни назарда тутади, шунингдек, ҳокимият томонидан фуқароларни рўйхатдан ўтмаган ҳудудлардан жисмонан кўчиришни чеклайди.

Бу оламшумул ўзгаришларнинг барчаси эски тизимни такомиллаштиришга қаратилган. Рўйхатга олиш тизимини ислоҳ қилиш жараёни алохида эътиборга сазовор. Рўйхатга олиш борасидаги барча таклифлар онлайн тарзда эълон қилинди ва мазкур ислоҳотнинг барча афзалликлари ва камчиликлари кенг муҳокама қилинди. Фармонда муҳокама жараёнида ўртага ташланган таклифларнинг аксарияти аниқ тарзда ўз аксини топди. Амалга оширилаётган жараёнларни олқишлаймиз. Жаҳон банки ва бошқа ташкилотлар томонидан илгари сурилган таклифлар ҳам инобатга олинганидан ғоятда мамнунмиз.

Юқорида таъкидлаб ўтилган ўзгаришлар,  мамлакат танлаган йўлдаги энг улкан қадам бўлса-да, лекин бу сўнгги ҳаракат эмас, дея Фармоннинг аввалида эътироф этилгани  бизни илхомлантиради. Биз ушбу Фармонга киритилмаган қўшимча ислоҳотларнинг муҳокамасини давом эттирилишига   ва кейинги босқичларда кўриб чиқилишига умид  қиламиз.

Хусусан,  биз вақтинчалик ва доимий рўйхатга олиш ўртасидаги фарқлардан воз кечиш билан боғлиқ бўлган масалаларнинг кўриб чиқилишидан ҳам умидвормиз. Бу, ўз навбатида фуқаронинг республиканинг исталган ҳудудида ҳеч қандай чекловларсиз рўйхатдан ўтишига имкон беради.”