"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Андреа Бертоцси
496 | 13 Май. 2020 й.

Андреа Бертоцси,
Италия Республикасининг
Ўзбекистондаги
Фавқулодда ва Мухтор элчиси

2016 йил охирида Ўзбекистонга келганимдан буён мамлакатда уч йил давомида содир бўлаётган барча ўзгаришларга гувоҳ бўлиб келмоқдаман. Уларнинг аксарияти Ҳаракатлар стратегияси билан боғлиқ. Мен бешта устувор йўналиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолайман. Кузатувларимиз натижасида биз шундай тўхтамга келдикки, давлат халқ фаровонлиги йўлида тўғри йўналишда ҳаракатланмоқда. Мамлакатингизнинг қўшни давлатлар билан очиқлик сиёсатини юритаётганини ташқи сиёсатдаги сезиларли ўсиш дея қайд этаман.

Шу билан бирга, иқтисодиётни либераллаштиришнинг устувор йўналишлари бўйича бизнес шароитларини яхшилаш, савдони ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш, қолаверса, сўз эркинлиги, суд тизимини такомиллаштириш, парламент ролини кучайтириш ва бошқа шу каби йўналишларда 3 йил давомида сезиларли ва жуда муҳим ўзгаришлар бўлганини ҳам таъкидлайман. Албатта “Тараққиёт стратегияси” марказиининг ушбу ислоҳотларни мониторинг қилиш жараёнидаги аҳамиятини алоҳида қайд этишни истардим.


0
Похожие новости