"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Жон Макгрегор
118 | 13 Май. 2020 й.

Жон Макгрегор,
ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори:

Президент кўп бора таъкидлаб ўтганидек, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак. Ҳаракатлар стратегияси эса инсонларга ёрдам бериш, янги иш ўринларини яратишда муҳим ўрин тутади. Давлат раҳбари мазкур ҳужжат қабул қилиниши ҳақида эълон қилганида, бу, ўз навбатида, нафақат аҳоли фаровонлиги, балки иқтисодий ўсишга ҳам олиб келишини айтиб ўтган эди. Ва биз қисқа вақт ичида бу гаплар исботини амалда кўрдик.

Сўнгги уч йилда иқтисодий ривожланиш борасида эришилган натижаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтмоқчи эдим. Маълумки, мамлакатга киритилаётган инвестициялар сезиларли даражада ортди. Бунинг замирида хорижий инвесторларга яратиб берилаётган шароитлар, имтиёзлар мужассам. Қолаверса, Ўзбекистон евробондлари халқаро бозорда пайдо бўлиши яна бир муҳим тарихий ҳодиса бўлди.

Умуман олганда, мисоллар кўп. Биргина 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида шунча ишлар амалга оширилди ва бу борада “Тараққиёт стратегияси” марказининг алоҳида ўрни борлигини айтиб ўтмоқчи эдим. Ушбу марказ жамоатчилик назоратини таъминлашда, ҳужжат доирасида амалга оширилаётган ишларни юқори даражада ташкил қилишга хизмат қилувчи қатор лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

Хулоса ўрнида айтганда, Ўзбекистонни буюк келажак кутмоқда ва ишонамизки ҳаммаси бунданда яхши бўлади. Чунки барча соҳалар яхшиланмоқда.


0
Похожие новости