Хабарингиз бор, 2020 йил 2 мартда қабул қилинган “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурига кўра, 2020 йил 1 апрелдан бошлаб, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулкни олишда Ўзбекистон фуқаролари учун ушбу ҳудудларда доимий пропискага эга бўлиш талаб қилинмаслигини кўзда тутувчи тартиб жорий этилиши белгиланган эди.
Шундан сўнг, жорий йилнинг апрел ойида Прописка тизимини ислоҳ қилишга доир Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари лойиҳалари тайёрланиб, умумхалқ муҳокамаси учун “Тараққиёт стратегияси” марказининг махсус веб-сайти 2020.strategy.uz га жойлаштирилди. Қайд этиш жоизки, 11 апрельга қадар давом этган онлайн муҳокамаларда аҳоли жуда фаол иштирок этди ва ҳужжат лойиҳаларида акс этган янгиликларга ижобий муносабат билдирди. “Тараққиёт стратегияси” маркази махсус сайтига келиб тушган барча таклиф ва муносабатларни ўрганиб, уларни тегишли ташкилотларга тақдим этди ҳамда халқ томонидан билдирилган фикрлар мазкур лойиҳаларни янада такомилига етказилишига ҳизмат қилди.
Натижада, жорий йилнинг 22 апрель куни Давлат раҳбарининг “Доимий прописка қилиш ҳамда турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартибини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат ҳар бир фуқарони ўз юртида эркин ҳаракатланиши, яшаш ва ишлаш жойини ихтиёрий танлаши мумкинлиги баробарида, конституциявий ҳуқуқларини тўлиқ таъминланишини ҳам кафолатлаб берди.
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти “Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги Қонунни имзолаши билан эса 2020 йилги Давлат дастурининг 44-банди ижро этилди.
Қонунда кўзда тутилган асосий янгиликлар:
- «доимий прописка» тушунчаси «доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчасига ўзгартирилди;
- эндиликда фуқаролар нафақат биринчи ва иккинчи даражадаги қариндошлари яшаб турган манзилга, балки улар эгалигидаги бошқа уй-жойга ҳам доимий рўйхатга туриши мумкин;
- эр-хотиннинг никоҳдан кейин бир йил давомида биргаликда яшаш шарти ва бир йил ичида никоҳ бекор қилинганда прописка йўқотилиши ҳақидаги қоидалар чиқариб ташланди;
- оилага тарбияга олинган (патронат) болалар – тутинган ота-онанинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинади;
- иш жойидан доимий рўйхатга олинганлар ишдан кетгандан кейин ҳам пропискасини йўқотмайдиган бўлди;
- Тошкентда жойлашган давлат ташкилотларида 5 йил муддат мобайнида узлуксиз меҳнат фаолиятини юритаётган мутахассислар мазкур ҳудудларда доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинадиган бўлди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати