2020 йил 5 февраль куни “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан 6 март санасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган бир гуруҳ маҳкума аёлларни афв этиш тўғрисида”ги ҳамда Рамазон ҳайити муносабати билан 21 май куни “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Президент Фармонлари қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатлар асосида 2020 йилнинг 5 ойида қилмишидан пушаймон бўлган ва эгри йўлдан қайтган жами 399 нафар маҳбуслар афв этилди.
Шундан,
Жазодан тўлиқ озод қилинганлар – 28 нафар
Муддатидан илгари шартли озод қилинганлар – 171 нафар
Тайинланган жазоси енгилроғи билан алмаштирилганлар – 44 нафар
Озодликдан маҳрум этиш жазоси муддатлари қисқартирилганлар – 156 нафарни ташкил этмоқда.
Афв этилган шахсларнинг 86 нафари аёллар, 14 нафари эса чет эл фуқароларидан иборат.
Фармонлар ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш юзасидан масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилган.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати