2020 йилги Давлат дастурининг 167-банди Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини йириклаштириш, профиль ихтисослашув соҳаларини кенгайтириш, 168-банди Ёшларнинг олий таълим билан қамровини кенгайтириш, шунингдек, 169-банди Хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш даражасини ошириш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган эди.
Давлат раҳбарининг 2020 йил 12 июндаги “2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги Қарори билан мазкур вазифаларнинг ижроси таъминланди.
Мазкур ҳужжатда белгиланганидек, 2020/2021 ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга қабул қилиш 20 июндан 20 июлга қадар ўтказилади:
- Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда – Давлат хизматлари марказлари орқали.
Барча ҳудудларда:
- Ягона интерактив давлат хизматлари портали
- Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.
Шунингдек, қарор билан кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилиши, қолаверса, абитуриентларга фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишини белгилаш ҳуқуқи берилмоқда. Бунга қадар учтагача бошқа таълим йўналишини белгилашга руҳсат берилар эди.
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
- Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг тавсияномасига эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади;
- магистратурага ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриатда ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.
Ҳужжат билан тасдиқланган қабул квоталари
Бакалавриат:
- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.
Магистратура – 10 425 нафар.
Қарор билан, Фарғона вилоятининг Сўх тумани учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосидаги 500 та ўрин миқдоридаги мақсадли қабул параметрлари ажратилади.
Бундан ташқари, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМларга тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини мустақил белгилаш ҳуқуқи берилмоқда. Ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтган ОТМ ректорлари бир ҳафта мобайнида тўлов-контракт миқдори ҳақидаги маълумотларни ОАВ ва интернет тармоғида эълон қилиши лозим.
Шу билан бирга, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжлари тўлиқ автоматлаштирилган тарзда “quota.mineconomy.uz” ахборот тизими орқали шакллантирилади.
Ушбу ҳужжат билан, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг “Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича ўқиш муддати 3 йил бўлган таълим дастурлари доирасида кадрлар тайёрлашни амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилмоқда.
Бундан ташқари, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб “130 000 – Математика” таълим соҳаси бўйича магистратура мутахассисликлари учун Давлат буюртмаси параметрлари тўлиқ давлат гранти асосида шакллантирилади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, ушбу қарорнинг қабул қилиниши хотин-қизларнинг олий таълим муассасаларида билим олишга бўлган ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш, гендер тенглиги тамойиллари устуворлигини таъминлаш, олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини ошириш, ОТМлар молиявий мустақиллиги ва барқарорлигини таъминлаш, моддий-техник таъминотини мустаҳкамлаш ҳамда бошқарув фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилади.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати