• Ўзбек
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

“ЎЗБЕКИСТОН СТРАТЕГИЯСИ” – “СТРАТЕГИЯ УЗБЕКИСТАНА” – “STRATEGY OF UZBEKISTAN” ЖУРНАЛЛАРИ ТАҲРИРИЯТИ ГРАНТ ҒОЛИБИ БЎЛДИ


Маълумки, “Тараққиёт стратегияси” маркази муассислигида нашр этиб келинаётган “Ўзбекистон стратегияси” – “Стратегия Узбекистана” – “Strategy of Uzbekistan” журналлари Ҳаракатлар стратегияси ва унинг асосида ҳар йили қабул қилинадиган мақсадли Давлат дастурларининг бажарилишини мувофиқлаштириб бориш, бу муҳим ҳаётий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ва ижросини кенг оммага ва халқаро жамоатчиликка етказиш, давлат ва халқ ўртасида очиқ мулоқот муҳитини шакллантириш, мазкур ҳужжатларда назарда тутилган чора-тадбирларни ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашда алоҳида аҳамият касб этади.

Ўзбек, рус ва инглиз тилларида чиқаётган журнал саҳифаларида Ҳаракатлар стратегиясининг бешта устувор йўналиши бўйича таҳлилий мақолалар, халқаро ва миллий экспертларнинг фикр-мулоҳазалари, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг натижаларига бағишланган инфографик материаллар эълон қилиб келинмоқда.

Мухтасар айтганда, Ҳаракатлар стратегияси ва ҳар йилги Давлат дастурларининг амалга ошириб борилиши тўғрисида аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, хорижий ва маҳаллий инвесторлар, фуқаролик жамияти институтлари ва халқаро ҳамжамият кенг хабардор қилиб борилмоқда.

Таҳририят Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан эълон қилинган “Ҳаракатлар стратегияси, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросида фуқаролик жамияти институтларининг фаол иштирокини таъминлаш”мавзусидаги давлат грантининг 2-танлови қатнашиш учун ўз лойиҳасини тақдим қилганди.

Яқинда Парламент комиссияси томонидан мазкур танлов ғолиблари эълон қилинди. Унга асосан, “Ўзбекистон стратегияси” – “Стратегия Узбекистана” – “Strategy of Uzbekistan” журналлари таҳририяти ҳам ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.

Таҳририятнинг “Илм маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижросининг аниқ натижаларини, ислоҳотлар жараёнларини хорижий ва маҳаллий ОАВларда ёритиш” деб номланган лойиҳаси давлат грантига сазовор бўлди.

Эндиликда давлат гранти асосида молиялаштириладиган мазкур лойиҳа бир йил давомида амалга оширилади ҳамда унда қуйидаги мақсадлар назарда тутилади:

– Ҳаракатлар стратегияси ва 2020 йилги Давлат дастурида назарда тутилган чора-тадбирларнинг асл мазмун-моҳияти, уларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши давлат ва жамият тараққиётида, халқ ҳаётида нақадар муҳим аҳамиятга эга эканини очиб бериш;

– Ҳаракатлар стратегияси ва 2020 йилги Давлат дастури, уларда белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси натижасида эришилган ютуқлар, шунингдек, қабул қилиниши режалаштирилаётган қонунлар, мамлакатда рўй бераётган ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маънавий-маърифий ислоҳотларнинг бориши ҳақида туркум таҳлилий материалларни эълон қилиб бориш орқали мамлакат аҳолиси ва халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда юз бераётган ўзгаришлар ва янгиланиш жараёнларидан хабардор қилиш;

– Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг Давлат дастурини ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш борасидаги масъулиятини ошириш, бу йўналишда ННТлар фаоллигини кучайтиришга қаратилган тарғибот материаллари орқали давлат ва халқ ўртасида очиқ мулоқот муҳитини шакллантириш.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозим, журналлар нафақат мамлакатимиз ҳудудида, балки хориж давлатларида ҳам тарқатилади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати