• Ўзбек
  • Давлат дастури 2021
"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Давлат дастури ижроси: Монополияга қарши курашиш қўмитаси фақат Сенат ва Президентга ҳисобдор бўлади


Жорий йилнинг март ойида тасдиқланган “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 84-бандида Тадбиркорлик субъектлари учун рақобат муҳитини яхшилашга доир Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси белгиланган эди.

Жорий йилнинг 6 июл куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақобат муҳитини янада ривожлантириш ва иқтисодиётдаги давлат иштирокини қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланиши билан мазкур банднинг ижроси таъминланди.

Фармонга кўра, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобдор бўлиши белгиланмоқда.

Мазкур фармон Ўзбекистонда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун тенг шароитларни яратиш, ошкораликни таъминлаш ва давлат хариди тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати