• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Маттео Патроне
28173 | 07 Ян. 2025 й.

Ўзбекистон ўз иқтисодиётини ислоҳ қилиш бўйича комплекс дастурни амалга оширмоқда ва мамлакат улкан инвестициявий салоҳиятга эга

 

 Маттео Патроне,
Европа тикланиш ва тараққиёт банки вице-президенти

– Биз “яшил” банкмиз ва шу нуқтаи назардан, Ўзбекистонда қўллаб-қувватлаётган ҳар бир лойиҳа бизнинг қатъий экологик ва ижтимоий мезонларимизга жавоб бериши керак.

Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Ўзбекистон ҳукумати узоқ муддатли декарбонизация стратегиясини ишлаб чиқди, бу эса мамлакатнинг 2050 йилгача энергетика секторининг углерод нейтраллигига эришиш режасини қўллаб-қувватлайди. Банк, шунингдек, мамлакатга метан эмиссияси миллий дастурини ишлаб чиқишда ёрдам бермоқда.

Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий қилишни қўллаб-қувватлашда давом этамиз. Биргина 2023 йилнинг ўзида банк томонидан 1 ГВт қайта тикланувчи энергия қувватини яратишни молиялаштирилиши натижасида мамлакатнинг қайта тикланадиган энергия манбаларининг умумий қуввати 2,7 ГВтга етказилди.

ЕТТБ, шунингдек, шамол энергияси, жумладан, Қорақалпоғистоннинг 200 МВт қувватга эга биринчи электр станцияси учун рақобатбардош тендерларни рағбатлантирмоқда. Биз буни давом эттирамиз ва бу истеъмолчилар электрни энг мақбул нархларда олишга ёрдам беради ҳамда энг яхши инвесторларни жалб қилади. Келгуси йилларда биз Ўзбекистонга 2030 йилгача 25 ГВтгача қуёш ва шамол энергиясини ўрнатиш бўйича ўзининг улкан мақсадига эришишга ёрдам берадиган қайта тикланадиган энергия манбаларининг янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаймиз.

Банк Марказий Осиёнинг энг кўп аҳоли яшайдиган қисми бўлган Фарғона водийсида ирригация тизимини модернизация қилиш бўйича йирик (200 миллион доллар) лойиҳани ҳам қўллаб-қувватлади. Эски сув насосларини замонавий жиҳозларга алмаштириш сув йўқотишларини камайтиради.

Мамлакатингизда иқтисодиётни ислоҳ қилиш бўйича комплекс дастурлар амалга оширилмоқда. Республика юқори инвестициявий салоҳиятга эга. Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш борасида тўғри йўлдан одимламоқда, хусусий секторни ривожлантириш борасида эса юқори ютуқларга эришмоқда. Шунингдек, энергетика соҳасида инфратузилмани ривожлантириш бўйича кўплаб ташаббуслар илгари суриляпти, бу эса минтақа давлатлари билан иқтисодий интеграциялашувга кучли туртки беради.

Манба: “Дунё” АА


0
Похожие новости