Жорий йилнинг 6 октябрь куни «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан Тошкент халқаро арбитраж маркази (TIAC) ва USAIDнинг Ўзбекистондаги ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича Дастури ҳамкорлигида Ўзбекистонда медиация тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш масалалари юзасидан онлайн муҳокама ташкил этилди. Видеоконференция шаклидаги мазкур тадбирда медиация соҳасидаги миллий экспертлар, Адлия вазирлиги масъуллари, фуқаролик, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судьялар, олимлар, адвокатлар ва бошқа мутахассислар иштирок этдилар.
Тадбирни кириш сўзи билан очар экан, «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков 2019 йилнинг 1 январидан кучга кирган "Медиация тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳияти ва амалдаги ижроси ҳақида тўхталди.
— Медиация, бу — низоларни холис, манфаатдор бўлмаган учинчи бир томон, яъни муайян келишувга эришишга ёрдам берадиган медиатор иштирокида ҳал этишнинг муқобил шаклларидан биридир, — деди жумладан Элдор Туляков. — Медиация услублари, асосан, музокараларни ҳамкорлик йўлига буриб юбориш ва ўзаро манфаатли натижага йўналтиришга таянади. Медиатор эса, томонлар бир-бирининг нуқтаи назари ҳамда қарашларини тушунишига кўмаклашади, муаммонинг самарали ечимини излайди.
"Медиация тўғрисида"ги Қонун, ўз навбатида, фуқаролик, меҳнат, оилавий-ҳуқуқий, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларда медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга татбиқ қилинади. Медиация институти дунёнинг аксарият ривожланган давлатлари, хусусан, АҚШ, Германия, Буюк Британия, Австрия, Япония, Хитой, Гонконг, Жанубий Кореяда бугунги кунда самарали фаолият кўрсатиб келмоқда.
Мазкур институт Ўзбекистон учун иш юритишнинг янги шаклларидан бири бўлиб, медиация соҳасидаги қонун ҳужжатлари ижросини амалда таъминлаш учун, энг аввало, юксак билим ва малакага эга бўлган мутахассислар, хусусан, профессионал медиатор кадрлар захирасини шакллантириш талаб этилади. Шунингдек, Қонун нормаларини амалиётда қўллаш тажрибасидан келиб чиқиб, бу борадаги ҳуқуқий асосларни янада мустаҳкамлаб бориш мақсадга мувофиқдир. Бугунги тадбирдан кўзланган асосий мақсадимиз ҳам, медиация тўғрисидаги қонун ҳужжатларини халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда янада такомиллаштириш учун таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадбирда шунингдек, Олий Мажлис Сенатининг суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шуҳрат Чўллиев, Тошкент халқаро арбитраж маркази директори Диана Байзакова ҳам сўз олиб, бугун муҳокама этилаётган мавзунинг долзарб аҳамиятига эътибор қаратишди.
Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, Савдо-саноат палатаси ҳузуридаги Ҳакамлик суди раиси Фозилжон Отахонов, Тошкент халқаро арбитраж маркази котибияти аъзоси Нодир Маликов, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири Севарахон Марипова ҳамда Тошкент медиация маркази директори Диёрбек Кимсанов ўз маъруза ва тақдимотлари билан қатнашдилар.
Онлайн мулоқотда Ўзбекистонда янги ҳуқуқий институт бўлган медиацияни тартибга солишнинг ҳуқуқий асослари, медиация орқали низоларни ҳал этишнинг институционал хусусиятлари, профессионал медиаторларни тайёрлаш масалалари ҳамда Ўзбекистоннинг медиация натижасида эришилган халқаро тинчлик битимлари тўғрисидаги Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Конвенцияси (Сингапур Конвенцияси)га қўшилиш истиқболлари атрофлича муҳокама қилинди.
Шу билан бирга, тадбир иштирокчилари томонидан Ўзбекистонда медиацияни янада ривожлантириш, унинг ҳуқуқий-институционал асосларини такомиллаштириш, "Медиация тўғрисида"ги Қонунни амалда самарали тадбиқ этиш масалалари, бу соҳадаги муаммоларнинг ечимлари юзасидан қатор фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилди.
Муҳокамалар якунида Олий Мажлис Сенати вакиллари, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Тошкент халқаро арбитраж маркази ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Медиация маркази масъуллари соҳага оид қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан мунтазам фикр ва тажриба алмашиб бориш тўғрисида келишиб олдилар.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.