Маълумки, Ҳаракатлар стратегияси ва унинг асосида ҳар йили амалга ошириб келинаётган Давлат дастурларида ижтимоий соҳа, хусусан, аҳоли саломатлигини сақлаш, соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ҳамда тиббий маданиятни юксалтириш масалаларига устувор эътибор қаратиб келинмоқда. Жумладан, жорий “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури асосида ҳам соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан муайян ишлар қилинди.
Шуниси диққатга сазоворки, мазкур йўналишда Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирлар ижросини таъминлашга хусусий сектор вакиллари – тадбиркор ва ишбилармон ҳамюртларимиз ҳам салмоқли ҳисса қўшиб келишмоқда.
Айниқса, Давлат дастурининг 196-197-бандларида назарда тутилган хусусий тиббиётни янада ривожлантириш, ушбу жараёнга чет эл инвестицияларини кенг жалб қилиш, тиббиёт ташкилотлари ва аҳолининг дори воситалари ҳамда тиббиёт буюмлари билан таъминланганлик даражасини яхшилаш масалаларида хориждан инвестиция олиб келиш бўйича ибратли саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.
Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори ташаббуси билан жорий йилнинг 24 ноябрь куни бўлиб ўтган Словакия ва Ўзбекистонлик тиббиёт соҳасига оид тадбиркорлар иштирокидаги анжуманда бир қатор манфаатли келишувлар муҳокама этилди. Хусусан, Словакиянинг Axon-Neuroscience, DB Biotech a.s., EKOM, Spol.sr.o., KALAS-Medical,s.r.o., BEBE-MEDIA, ChemosvitFibrochem, MedlineAssembly Slovakia, s.r.o., GAS Familia, s.r.o. Stará Ľubovňa, Slovenské liehovary a likérky a.s. каби 30 дан ортиқ тиббиёт техникаcи ишлаб чиқарувчи корхоналари билан келгусида ҳамкорликни янада кучайтириш, мамлакатимизда улар иштирокида тиббий-техник воситалар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалаларида ўзаро фикр алмашилди.
Тадбирда “Шимко Group” корпорацияси президенти Василий Шимко Ўзбекистонда узоқ вақт яшагани, ўқиганини эътироф этиб, юртимизда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш орзуси ва ниҳоят рўёбга чиққанига тўхталди. Унинг маълум қилишича, Ўзбекистон тиббиёт-асбоб ускуна ишлаб чиқарувчилар ва етказиб берувчилар Ассоциацияси раиси Отабек Жиянбоевнинг яқиндан берган ёрдами билан Ўзбекистонда янги юқори технологик тиббий маҳсулотлар корхонаси иш бошлади.
Ўз навбатида, “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ва Ассоциация раиси Отабек Жиянбоев икки томонлама ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланишига катта ҳисса қўшаётгани учун Словакия Республикасининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори ва “Шимко Group” корпорацияси президенти Василий Шимкога “Ўзбекистон Республикасида тиббиёт техника соҳасидаги кўп йиллик хизмати ва соҳа ривожига қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишонини тантанали равишда топширишди.
Яна шуни таъкидлаш жоизки, Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ян Бори ҳамда “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўртасида мулоқот ташкил этилиб, унда икки давлат ишбилармон доиралари, ишлаб чиқарувчи компаниялари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик уфқларини янада кенгайтириш, инвестициялар оқимини кўпайтириш, тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Бу борада келгусида Марказ ва элчихона ташаббускорлигида алоҳида анжуман ўтказишга келишиб олинди.
“Тараққиёт стратегияси”
маркази Ахборот хизмати.