Маълумки, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастурининг 183-бандида Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга ошириладиган ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича “Ўзбекистон ёшлари — 2025” Концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш белгиланган эди. Унда Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишнинг халқаро стандартларга мос янгича механизмларини яратиш назарда тутилганди.
Мазкур банд ижросини таъминлаш мақсадида 2021 йилнинг 18 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Мазкур Концепция БМТнинг “Ёшлар — 2030” стратегиясида белгиланган “Ёшлар манфаатларини кўзлаб, улар билан ишлаш” бош тамойилига асосланади. Ҳужжат билан Концепцияни 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди. Концепция 2023 йилдан бошлаб ҳар йили тасдиқланадиган тегишли “йўл хариталари” асосида босқичма-босқич амалга оширилади.
Ёшлар ишлари агентлигига вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 2022 йилдан бошлаб ҳар йили 1 декабрга қадар тегишли “Йўл харитаси” бажарилиши якунларини батафсил ўрганиш асосида кейинги йил учун “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш, тегишли “йўл хариталари”нинг бажарилиши устидан доимий мониторинг олиб бориш вазифалари топширилди.
Концепцияда ёшларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган ҳуқуқий базани такомиллаштириш, таълимнинг барча босқичларида ёшларнинг сифатли таълим олишини таъминлаш, ҳудудларда инклюзив таълим ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, ёшларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, уларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш, ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини ривожлантириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган “Беш муҳим ташаббус”ни амалга ошириш вазифаларини бажариш назарда тутилган.
Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар, Меҳрибонлик уйларида тарбияланган етим болалар, боқувчисини йўқотган ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар жамоат ташкилотлари ва волонтёрлик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам ушбу ҳужжатда ўз аксини топган.
“Йўл харитаси”га мувофиқ, “Болалар Омбудсмани тўғрисида”ги қонунни қабул қилиш, БМТнинг Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро конвенцияси лойиҳаси бўйича ёшлар иштирокида кенг доирада муҳокамаларни ташкил этиш, Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари, ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини ва “Ёшлар мурожаати” электрон платформасини шакллантириш, ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли стартап лойиҳаларига грант маблағлари ажратиш, халқаро ёш тадбиркорлар бизнес форуми ва стартап тадбирларини ўтказиш, маиший зўравонликка учраётган ёш хотин-қизларни аниқлаш ва уларни ҳимоя қилишнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш белгиланган.
Шу билан бирга, “Биз биргамиз” шиори остида волонтёрлар форумини ташкил этиш, барча Меҳрибонлик уйларида тарбияланувчиларнинг инсон омилидан зарар кўриш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ҳудудий мониторинг гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш, 2021 йил якунига қадар 102 та туман (шаҳар)да рақамли технологиялар ўқув марказларини ташкил этиш “Йўл харитаси”дан ўрин олган.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.