Маълумки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш давлат ва жамият қурилишини такомиллаштиришнинг асосий йўналиши сифатида белгиланган.
Дарҳақиқат, бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш, жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлида муҳим роль ўйнамоқда.
2021 йил 3 март куни “Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолияти эркинлиги, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорининг қабул қилингани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирокчи ва ҳамкор сифатида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ролини янада ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоясини мустаҳкамлаш, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш кўламини кенгайтириш ҳамда уларга қулай шарт-шароитлар яратишда муҳим аҳамият касб этади.
Таъкидлаш жоиз, Давлат раҳбарининг мазкур Қарори 2021 йил — “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг 16-банди ижросини таъминлашга қаратилгани билан ҳам аҳамиятлидир. Унда нодавлат нотижорат ташкилотларининг роли ва аҳамиятини, ижтимоий фаоллиги ва фаолиятининг самарадорлигини ошириш юзасидан вазифалар белгиланган.
Мазкур Қарор билан 2021 йил 1 мартдан бошлаб:
нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан рўйхатдан ўтказувчи органни хабардор қилган (маълумот учун) ҳолда хорижий манбалардан олинадиган пул маблағлари ва мол-мулкнинг бир календарь йилидаги жами суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан юз бараваригача оширилади;
нодавлат нотижорат ташкилотини қайта рўйхатдан ҳамда унинг рамзини давлат рўйхатидан ўтказиш муддати бир ойдан ўн беш кунгача қисқартирилади;
ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, нуронийлар, хотин-қизлар, болалар жамоат бирлашмалари рамзларини давлат рўйхатидан (қайта рўйхатдан) ўтказиш учун давлат божи ундирилмайди;
нодавлат нотижорат ташкилотининг алоҳида бўлинмаси юридик шахс ҳисобланади, бунда алоҳида бўлинмаларни ҳисобга қўйиш тартиби бекор қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссияси ҳамда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг қуйидаги таклифлари асосида:
маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантиришга қаратилган дастур ва лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондига давлат субсидияси ажратиб борилади;
Ассоциация ва унинг ҳудудий бўлинмалари бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 44 нафар этиб белгиланади ҳамда уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари икки бараварга оширилади;
Ассоциация марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари зарур техника, автотранспорт воситаси, офис анжомлари, мебель жиҳозлари билан таъминланади ҳамда бошқа моддий-техника базаси мустаҳкамланади.
Қарорда Ассоциацияга икки ҳафта муддатда Ассоциациянинг янгиланган тузилмасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш белгиланган. Шу билан бирга, Ассоциация фаолиятининг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилди.
Қарор билан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Ассоциациянинг халқаро грант маблағлари ҳисобидан иловага мувофиқ 2021–2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида фуқаролик жамияти институтлари фаоллари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш, янги фуқаролик ташаббусларини амалга ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини муҳокама қилиш, мавжуд муаммоларнинг ечими юзасидан таклифлар тайёрлаш ҳамда шахсий билим ва кўникмаларини оширишга хизмат қилувчи коворкинг-марказларини ташкил этиш ташаббуси қўллаб-қувватланди. Шу билан бирга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари коворкинг-марказларини ташкил этиш, шунингдек, ушбу ташаббуснинг самарали ва тўлиқ амалга оширилишида ҳар томонлама кўмаклашиши белгиланган.
Шунингдек, фаолиятини устав мақсадларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида олиб борадиган ҳамда икки ёки ундан ортиқ маъмурий-ҳудудий бирликда алоҳида бўлинмаларига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлари республика нодавлат нотижорат ташкилотлари этиб эътироф этилиши, фаолиятини устав мақсадларига мувофиқ вилоят, туман, шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овул ҳудудида олиб борадиган нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳисобланиши, ҳудудий нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида давлат божи ундирилиши ҳам қарорда ўз аксини топган.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.