• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТАРҒИБОТИ: МАРКАЗ ВАКИЛЛАРИ МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТДА


2021 йилнинг 23 март куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда
 Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини университет жамоасига, хусусан, талаба-ёшларга етказишга қаратилган давра суҳбати ташкил этилди.

Унда “Тараққиёт стратегияси маркази, университетнинг ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлимлари, ахборот-ресурс маркази ходимлари, факультетларнинг ёшлар етакчилари ҳамда фаол талабалар иштирок этишди.

Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиқлари
Авазбек Холбеков ва Фарҳод Ишанкулов сўзга чиқиб, 2021 йилги Давлат дастурининг ўзига хос жиҳатлари, хусусан, бешта усувор йўналиш бўйича белгиланган энг муҳим чора-тадбирлар ҳақида йиғилганларга батафсил маълумот беришди.

Шунингдек, тадбирда, Давлат дастури қабул қилинишидан олдин унинг лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилгани, фуқаролар, халқаро экспертлар, тегишли вазирлик ва идора мутахассислари, бизнес доира ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам дастурдан ўрин олгани таъкидланди.

Давра суҳбатида, шунингдек, университет ходимлари ва фаол талабалари ҳам сўзга чиқиб, Давлат дастурида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш, ёшларга ҳар томонлама қулай имкониятлар яратиш, айниқса, олий ўқув юртлари талабалари учун зарур қулайлик ва шароитларни яратиш борасида назарда тутилган чора-тадбирларнинг аҳамияти ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Тадбир якунида иштирокчиларга Давлат дастурини тарғиб қилиш борасида маҳорат сабоқлари ҳам ўтказилди. Бунда Давлат дастурини университет тадбирларида, талабалар билан учрашувларда ва талабалар турар жойларида кенг тарғиб қилиш бўйича тавсиялар берилиб, тарғибот материаллари тарқатилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати.