Ўзбекистонда сўнгги тўрт йилда Ҳаракатлар стратегияси доирасида барча соҳаларда бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳам изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, 2021 йилги “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” Давлат дастурида ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасида бир қатор устувор вазифалар белгилаб берилган.
Хусусан, Давлат дастурининг 182-банддида бирламчи бўғинда умумий амалиёт шифокори ўрнига оилавий шифокор ва унга 5 та ёрдамчи ҳамширадан иборат тиббий бригадалар ташкил қилиш ҳамда дастурнинг 186-бандида ҳамшира ва фельдшерларнинг обрўси ва мавқеини ошириш мақсадида “ҳамширалик иши” билан мустақил шуғулланиш учун рухсат бериш тартибини ишлаб чиқиш вазифалари назарда тутилган.
Куни кеча қабул қилинган “Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси президенти Фармони билан Давлат дастурининг юқорида қайд этилган икки бандининг ижроси таъминланди.
Жумладан, Фармонда оилавий шифокор пунктлари ва оилавий поликлиникаларда “тиббиёт бригадалари” фаолиятини йўлга қўйиш, шунингдек, туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалари томонидан аҳолига янада сифатли тиббий хизматлар кўрсатиш қамровини кенгайтириш учун 2021 йил 1 июлдан бошлаб 10 мингта, 2022 йил 1 январдан бошлаб эса яна қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходимлари штатлари ажратилиши белгилаб қўйилган.
2021-2022 йилги ўқув йилидан бошлаб эса, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва етакчи хорижий экспертларни жалб қилиб, ўрта тиббиёт ходимлари мақомини ошириш, уларнинг малака талаблари, вазифалари, ваколатлари, жавобгарлиги, ихтисослик йўналишларини кенгайтириш, лавозимлари, шунингдек, ўқув дастурлари ва режалари тўлиқ қайта кўриб чиқилади. Натижада, ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими такомиллаштирилади.
Шу билан бирга, 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб, клиник ординатура мутахассисликлари бўйича қабул квотаси икки бараварга оширилади. Ҳудудга зарур бўлган тор мутахассисликдаги шифокорларни тайёрлаш учун тегишли маҳаллий бюджетдан етарли миқдорда грант ажратиш тизими йўлга қўйилади. Мазкур грант асосида таълим олган битирувчиларга тегишли ҳудудга бориб, уч йил ишлаб бериш мажбурияти юклатилади. Ҳудудга фаолият юритиш учун юборилган тор мутахассисликдаги шифокорларнинг яшаш харажатлари маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Фармонга биноан 2021 йил 1 июлдан ҳамширалик иши ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига киритилмоқда. Шу билан бирга ҳамширалик иши фаолиятини амалга оширувчиларга ўзини ўзи банд қилган шахслар учун ўрнатилган тартиб билан бир қаторда айрим талаблар қўйилмоқда.
Жумладан, ҳамширалик иши фаолиятини фақат ўрта тиббий ёки олий ҳамширалик иши йўналиши бўйича олий маълумотга эга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли ахборот тизимида 2022 йил 1 январдан бошлаб рўйхатдан ўтган шахслар амалга ошириши ҳамда ҳамширалик иши фаолияти билан шуғулланаётган шахс белгиланган муддатларда ўз малакасини ошириб бориши каби талаблар белгиланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма маблағлари ҳудудий тиббиёт муассасаларига хориждан ишга жалб қилинадиган малакали мутахассислар, шунингдек, мамлакатимизда фаолият юритаётган иқтидорли мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, уларни моддий рағбатлантириш тўловларини амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш учун йўналтирилади.
Бир сўз билан айтганда, Фармон билан аҳолига кафолатли тиббий хизмат кўрсатиш, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, замонавий технология ва даволаш усулларини кенг жорий қилиш борасида бир қатор тизимли чора-тадбирлар белгилаб берилмоқда.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати