Жорий йилнинг 19 май куни ШҲТ Халқ дипломатияси маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда “Оила қадриятларини мустаҳкамлашда Халқ дипломатияси ва фуқаролик жамияти институтларининг ўрни” мавзусида онлайн давра суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси деутатлари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, “Тараққиёт стратегияси” маркази, “Юксалиш” умумиллий ҳаракати, “Нуроний” жамғармаси, “Ўзбекистон-Қирғизистон” дўстлик жамияти вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш учун фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро муносабатларида жамоатчилик дипломатияси механизмларидан кенг фойдаланиш, парламент ва миллий ташкилотларнинг ушбу масалалардаги устувор йўналишлари ва оиланинг анъанавий қадриятларини шакллантириш ҳамда ёшлар ўртасида оила ва никоҳга ижобий муносабат уйғотиш, жойларда мазкур масалалар устидан жамоатчилик назоратини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиши зарурлиги таъкидланди.
Шунингдек, маърузалар давомида дунёдаги диний мазҳаблардаги оилавий қадриятлар, Исломдаги анъанавий оилавий муносабатларнинг алоҳида жиҳатлари ҳамда Ўзбекистонда оила институтини қўллаб-қувватлаш ва ёш авлодни тарбиялашда ҳуқуқ-тартибот ва адлия идораларининг ўрни муҳимлигига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбирда “Тараққиёт стратегияси” маркази бош мутахассиси Анваржон Миркамилов “Маҳаллий ҳокимият органларининг ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, ёш оилалар учун муносиб ижтимоий шароитлар яратиш йўналишидаги ишлар” мавзусида маъруза қилиб, бугунги кунда маҳаллий ҳокимият органларида ёшлар билан ишлаш масаласида олиб борилаётган ишларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Қизғин баҳс-мунозара ва таклифларга бой тарзда ўтган давра суҳбати якунида иштирокчилар томонидан маъруза қилинган мавзулар юзасидан фикр-мулоҳаза ва таклифлар билдирилди. Билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати