Жорий йилнинг 1 июль куни “Тараққиёт стратегияси” марказида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Маниш Прабхат билан Марказ раҳбариятининг билан учрашув бўлиб ўтди.
Ҳиндистон элчисининг ташаббуси билан ташкил этилган мазкур учрашувда “Тараққиёт стратегияси” маркази Элдор Туляков меҳмонни Марказ фаолияти билан яқиндан таништирди. Шунингдек, элчига Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёни, эришилаётган натижалар, истиқболдаги вазифалар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Ўз навбатида, элчи Маниш Прабхат икки давлатнинг ўзаро муносабатлари, тобора мустаҳкамланиб бораётган ҳамкорлик алоқалари, Ўзбекистонда барча соҳаларда амалга оширилаётган ўзгариш ва янгиликлар, Президент Шавкат Мирзиёевнинг фаол ташқи сиёсатини Ҳиндистон томони ҳам қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Шунингдек, у Ўзбекистон томонидан илгари сурилаётган халқаро даражадаги муҳим ташаббусларнинг минтақавий ва халқаро ташкилотлар, хусусан, БМТ, ШҲТ доирасида қабул қилинаётган ҳужжатларда ўз аксини топаётгани мамлакатнинг халқаро майдондаги рейтинги ошиб боришида муҳим аҳамият касб этаётганини қайд этди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг етакчи “ақл марказлари” ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш, турли соҳаларда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш истиқболларини ҳам атрофлича муҳокама қилишди.
Хусусан, Ҳиндистон техник ва иқтисодий ҳамкорлик (ITEC) дастури орқали икки давлатнинг илмий-тадқиқот марказлари, нодавлат ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва кенгайтириш, йирик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича тренинглар ташкил этиш, инвестицион жозибадорликни ошириш ва инвесторлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хорижий тилларни ўрганиш ва мутахассисларнинг малакасини ошириш бўйича ўзаро тажриба алмашиш бўйича фикр алмашилди.
Шу билан бирга, учрашувда Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва “Тараққиёт стратегияси” маркази ўртасида бошқарув, савдо-иқтисодий, инвестиция, қишлоқ хўжалиги, IT-таълим, маданият, туризм ва бошқа соҳаларда янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириб бориш ҳақида келишиб олинди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати