• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
Мартин Чунгонг
21756 | 22 Апр. 2025 й.


Мартин Чунгонг,

Парламентлараро иттифоқ Бош котиби:

Тошкентдаги 150-Ассамблея – катта сиё­сий воқелик. Биз уни “юбилей Ассамблеяси”, деб атадик. Чунки у нафақат ривожланиш марраси, балки янги босқичга ўтиш рамзи ҳамдир. Эътибор беринг: Парламентлараро иттифоқ тарихида 149 та мажлис бўлиб ўтган бўлса-да, бу – Марказий Осиёда илк бор ўтган Ассамблея.

“Нега айнан Тошкентда ўтказилди?”, деган саволингизга эса менинг жавобим аниқ. Президентингизнинг парламентаризмга бўлган садоқати, давлат раҳбариятининг замонавий, очиқ ва инклюзив сиёсат юритиши бу танловни амалга оширишимизга туртки бўлди.

Ўзбекистон парламентининг фаолияти, унинг янгиланиш жараёнлари, халқ билан мулоқотга интилиши – барчаси халқаро ҳамжамиятда юқори баҳоланмоқда. Биз буни Ўзбекистон парламенти фаолиятини таҳлил қилганимизда ҳам кўрдик. Бу борада Ўзбекистон парламентлари вакиллари, мутасаддиларининг ҳам катта меҳнати намоён бўлганини алоҳида таъкидлашни истар эдим. Демак, юртингизда кечаётган давомли демократик жараёнлар бизнинг глобал парламент ҳамжамиятини Ўзбекистонга олиб келишимизга асосий омил бўлди.

Иккинчи сабаб мамлакатингизда турли соҳаларда эришилаётган ютуқлардир. Ўзбекистонда кўрсатишга, кўришга, ўрганишга, намуна олишга арзигулик ижобий ишлар жуда кўп. Биз учун бутун дунё ҳамжамиятини шу ерга олиб келиш муҳим эди – чунки бир томондан, улар Ўзбекистонни кашф қилсин, тажриба алмашиш имконига эга бўлсин, бошқа томондан эса, Ўзбекистон ҳам глобал тажрибаларни ўрганиш имконига эга бўлсин.

Бу тадбир шундай бир оғир, синовли пайтда ўтяптики, ҳозирги дунёда тинчликпарвар овозлар, ташаббуслар ниҳоятда зарур. Биз Президент Мирзиёевни, халқингиз йўлбошчисини айнан шундай тинчликсевар ташаббусларни, ғояларни илгари сураётган лидер сифатида биламиз.

Бугун, ушбу тарихий анжуман ўз ишини муваффақият билан якунлаган бир паллада, бу фикрларимиз нақадар тўғри эканига яна бир бор амин бўлиб турибмиз. Парламентлараро иттифоқнинг юбилей Ассамблеясини Ўзбекистонда ўтказишга қарор қилганимиз нечоғлиқ асосли ва оқилона қарор бўлганини барча бирдек эътироф этмоқда.  Биз ушбу саммит орқали нафақат Ўзбекистонни дунёга янгича ракурсда таништирдик, балки дунё ҳамжамиятини ҳам юртингизга олиб келдик. Бу икки томонлама фойдали жараён бўлди.

Тинчликка интилиш, муаммоларни мулоқот орқали ҳал қилиш маданияти, давлат сиёсатининг фуқаролар фаровонлиги учун сафарбар қилиниши – буларнинг барчаси Президент Мирзиёевнинг анжуманда сўзлаган нутқида ҳам яққол сезилиб турди. У киши нафақат мамлакат, балки минтақавий ва жаҳон тинчлиги учун ҳаракат қилаётган етакчи сифатида намоён бўлди.

Бу Ассамблея, шубҳасиз, бугунги куннинг сиёсий тарихида ўчмас из қолдиради. Ва у – Ўзбекистоннинг халқаро парламент дипломатиясида тутган ўрнини янги босқичга олиб чиқади, десак, асло муболаға бўлмайди.

Манба: ЎзА

 


4
Похожие новости