Жорий йилнинг 25 август куни Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ташаббуси билан Германиядаги етакчи ОАВ вакиллари учун Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.
Германиянинг «Der Spiegel», «WeltTrends», «Berliner Zeitung», «Behörden Spiegel», «Deutsche Welle», каби 70 дан ортиқ нуфузли босма ва интернет нашрлари вакиллари иштирок этган матбуот анжуманида “Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори Элдор Туляков томонидан 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари Ҳаракатлар стратегияси доирасида Ўзбекистонда эришилган ютуқлар бўйича онлайн тақдимот ўтказилди.
Хусусан, Элдор Туляков ўз тақдимотида Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш, қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, шунингдек, хавфсизлик, миллатлараро тотувликни таъминлаш ҳамда конструктив ташқи сиёсатни амалга ошириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида тўлақонли маълумот берди.
Жумладан, Давлат раҳбари ташаббуси билан амалга оширилган ва яқин келажакда мамлакат тараққиётининг асосий устувор йўналиши сифатида белгиланган ушбу стратегия ўзаро манфаатли, очиқ ва прагматик ташқи сиёсатни фаол олиб бориш, малакат атрофида тинчлик, барқарорлик ва хавфсизлик муҳитини таъминлаш, қўшни Марказий Осиё давлатлари билан дўстона, яқин қўшничилик ва ўзаро манфаатли алоқаларни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.
Шу билан бирга, яқин ҳамкор хорижий давлатлар ҳамда минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида миллий манфаатларни илгари суриш, Ўзбекистоннинг энг ривожланган давлатлар қаторига қўшилиши ҳамда халқаро майдондаги нуфузини янада оширишда бош ғоя бўлиб хизмат қилмоқда.
Хусусан, 2017 йилдан бери сиёсий ва иқтисодий соҳаларда Ўзбекистон-Германия муносабатларида ҳам ижобий ўсиш тенденциялари кузатилди. Икки мамлакат ўртасида уч маротаба юқори даражадаги ташриф ва самитлар ташкил этилиб, икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувларнинг тўртта раунди ўтказилди. Натижада, 2016-2021 йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баробар ошиб, 1,5 миллиард долларга етказилди.
Қизиқарли бахс-мунозара шаклида бўлиб ўтган матбуот анжумани якунида ташкилотчилар томонидан германиялик журналистларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар берилди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмат