• Ўзбек

Uzbekistan2030.uz

"ТАРАҚҚИЁТ СТРАТЕГИЯСИ"
  МАРКАЗИ
"Тараққиёт Cтратегияси" маркази

Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди


Жорий йилнинг 17 декабрь куни
“Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Адлия вазирлиги ҳамкорлигида “Тараққиёт стратегияси” маркази платформасида Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар ва ташриф баёнларидаги топшириқлар ижросини ўрганиш натижасига бағишланган навбатдаги жамоатчилик эшитувини ўтказилди.

“Тараққиёт стратегияси” маркази эксперт-мутахассислари, Адлия вазирлиги ходимлари, ҳуқуқшунослар, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги масъуллари, жамоат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар иштирок этган жамоатчилик эшитувида ўрганиш натижаси танқидий таҳлил қилинди.

Вилоятда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, кредит ажратиш, қишлоқ хўжалиги, бандлик ва таълим соҳаларида белгилаб берилган мақсадли кўрсаткичларни сўзсиз бажариш, “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини тўлиқ якунига етказиш, ишсизлик нафақалари
ва бошқа компенсация тўловларидан мавжуд қарзларни қисқа муддатда тўлиқ тўлаб берилишини таъминлаш, электрон тизимларни самарали жорий этиш бўйича амалга оширилишини таъминлаш бўйича мутасаддиларнинг ахборотлари эшитилди.

Танқидий ва таҳлилий руҳда ўтган жамоатчилик эшитувида мутасаддиларнинг йўл қўйилган камчиликлар юзасидан изоҳлари бўйича журналистлар ва блогерлар томонидан берилган саволларга жавоблар олиниб, ижро интизомини таъминлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Тадбир якунида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида белгилаб берилган топшириқларинг ўз вақтида бажарилиши бўйича бугунгидек жамоатчилик эшитувларини мунтазам ташкил этиб бориш, жойларда ислоҳотларни сифатли амалга оширилишини назорат қилиш имконини бериши ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати