ЮЙ ЦЗЮНЬ,
Хитой Халқ Республикасининг
Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:
– Хитой ва Ўзбекистон таъсисчи аъзолар сифатида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ривожида конструктив роль ўйнамоқда. Раис Си Цзиньпин ва Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ҳар қандай шароитда ҳар томонлама стратегик ҳамкорликнинг юқори даражаси таъминланди. Томонлар асосий манфаатга дахлдор масалалар бўйича бир-бирини изчил қўллаб-қувватлайди. “Янги Ўзбекистон”ни ривожлантириш стратегияси “Бир макон, бир йўл” доирасидаги ташаббусларга мувофиқ келади. Айни ҳамкорлик аъзо давлатлар учун янги стандартга айланмоқда, минтақавий тараққиётга кучли туртки бериб, икки мамлакат ва халққа сезиларли фойда келтирмоқда.
ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг жорий йил 31 август – 1 сентябрь кунлари Тяньцзинь шаҳрида бўлиб ўтадиган 25-йиғилиши нафақат Хитой, балки улкан ШҲТ оиласи учун йилнинг муҳим дипломатик воқеасидир. Анжуман учун қулай муҳит яратиш мақсадида Ўзбекистон “Тараққиёт стратегияси” маркази ва элчихонамиз ҳамкорлигида “Ўзбекистон стратегияси” журналининг махсус сони тайёрланди. Мақолалар икки мамлакатнинг ўндан ортиқ вазирлик, таҳлилий марказ, компания ва нодавлат ташкилотлари вакиллари томонидан тайёрланган.
Фурсатдан фойдаланиб, “Тараққиёт стратегияси” маркази ва директори Элдор Туляковга ушбу махсус сонни тайёрлашдаги саъй-ҳаракатлари учун алоҳида, шунингдек, Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлиги ҳамда ШҲТ ривожига ғамхўрлик қилаётган ва қўллаб-қувватлаётган барчага миннатдорлик билдираман.