2022 йилнинг 16 ноябрь куни Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университетининг Тошкент филиалида «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков бошчилигидаги марказ экспертлари иштирокида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Дастлаб, Марказ экспертлари университетнинг Инкубация маркази, рақамли лабораториялар, ахборот-кутубхона маркази, Тараққиёт стратегияси хонаси ҳамда талабаларнинг таълим олишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан таништирилди.
Шундан сўнг, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда университет илмий жамоаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Э.Туляков, Марказ фаолияти, Ҳаракатлар стратегияси доирасида эришилган натижалар ва 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси мақсадларининг мазмун-моҳияти ҳақида сўз юритди.
Э.Туляков ўз нутқи давомида, «Тараққиёт стратегияси» маркази мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга аҳолининг турли қатламларини кенг жалб қилиш, улар билан мунтазам равишда муҳокамалар ўтказиш, фикр-мулоҳаза ва таклифларини эшитиш ҳамда ўрганиш борасида фаол саъй-ҳаракатларни олиб бораётгани эътироф этди. Шунингдек, таклифларни ўрганиш ва уларнинг таъсирчанлигини ошириш мақсадида Марказ бевосита академик доиралар, маҳаллий ва хориж олий таълим муассасалари, мустақил экспертлар, нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлиги қайд этилди.
Таъкидлаш жоизки, Марказ ўз фаолиятини самарали ташкил этишда илғор хорижий тажриба, халқаро стандартлар, таълим муассасаларининг фаолияти, шунингдек халқаро ташкилотлар, маҳаллий ва хорижлик экспертларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда.
Шунингдек, Э.Туляков, бугун мамлакатимизда ёшларнинг таълим олишига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, шу боис ёшлар ўртасида олий маълумотли бўлиш истаги ҳар қачонгидан ҳам кучайиб бораётгани, айниқса талабанинг замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган кенг, ёруғ аудиторияларда ўзгача масъулият билан таълим олишга интилиши одамга завқ бағишлашини, бу, мазкур университет фаолиятида ҳам яққол кўзга ташланиб турганини таъкидлаб ўтди.
Тадбир давомида профессор-ўқитувчилар томонидан илмий-тадқиқот ишлари ҳамда таълим бериш жараёнларига Тараққиёт стратегияси мақсадлари кенг тадбиқ этилаётганлиги, зеро, у нафақат сиёсий, иқтисодий, балки маънавий жиҳатдан ҳам ёш авлодни тарбиялаш борасида муҳим ҳужжат саналиши эътироф этилди.
Учрашув якунида «Тараққиёт стратегияси» маркази ҳамда Г.В.Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети филиали ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Томонлар келгусида ушбу ҳамкорлик меморандуми доирасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, илмий тадқиқотлар ўтказиш, таълим соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштиришга қаратилган илмий конфереция ва семинарларни ташкил этишга келишиб олдилар.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати