2023 йилнинг 4 апрель куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ҳамда Европа парламенти депутатлари, Европарламентнинг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Суҳбат чоғида даставвал, “Тараққиёт стратегияси” маркази бўлим бошлиғи Фаррух Хакимов томонидан сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, халқаро муносабатлардаги Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқлилик ва очиқлик сиёсати, эришилган натижалар ҳамда ушбу жараёнда Марказ томонидан олиб борилаётган ишлар бўйича маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, янги таҳрирда қабул қилинаётган Конституцияга киритилаётган асосий ўзгартириш ва қўшимчалар, энг аввало кўп миллатли халқимизнинг истак ва хоҳишларига уйғун эканлиги, бунда халқаро тажрибанинг ўрганилганлиги ҳам таъкидлаб ўтилди.
Шундан сўнг, Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилиниб, Европа парламент аъзоларини қизиқтирган саволларга жавоб берилди.
Хусусан, 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси ҳамда уни амалга ошириш учун белгиланган мақсад ва кўрсаткичлар, 2022 йилда эришилган дастлабки натижалар Европа парламент депутатларида катта қизиқиш уйғотди.
Мулоқот якунида делегация аъзолари “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Европанинг етакчи таҳлил марказлари ҳамда Европа парламенти билан яқиндан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдиришди.
“Тараққиёт стратегияси” маркази
Ахборот хизмати