2023 йилнинг 10 апрель куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Тараққиёт стратегияси» маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти томонидан «Халқ Конституцияси билан халқчил давлат сари!» мавзусида республика конференцияси ўтказилди. Унда 130 нафардан зиёд таниқли олимлар, зиёлилар, профессор-ўқитувчилар, шоир ва ёзувчилар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, «Маърифат» тарғиботчилар жамияти аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.
Тадбирда «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков сўзга чиқиб, йиғилганларга янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган асосий ўзгартиришларнинг мазмун-моҳияти ҳақида маълумот бериб ўтди.
– Янги таҳрирдаги Конституция инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият сифатида белгилаб берувчи муҳим ғоя ва қоидаларни ўзида акс эттирган мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан-тўғри амал қилади ҳужжатдир, – деди Э.Туляков. Шунингдек, янгиланаётган Конституцияда сифатли таълим, малакали тиббий ёрдам, оилалар, болалар, аёллар, қариялар, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, муҳтожларни уй-жой билан таъминлаш, бандлигини таъминлаш, хавфсиз меҳнат шароитини яратиш, камбағалликни қисқартиришга қаратилган қатор нормалар ҳам белгиланмоқда.
Шунингдек, йиғилишда иштирокчилар томонидан «Инсон қадри учун» тамойили Конституцияда, қонунларимиз ва давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шарт эканлиги, шу боис, Конституция лойиҳасида инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз ҳамда ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги тўғрисида норма киритилаётганига алоҳида урғу берилди.
Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат – Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлиги алоҳида таъкидланди.
Таъкидлаш жоизки, Конституциявий қонун лойиҳаси билан амалдаги Конституцияга 27 та янги модда киритилмоқда, моддалар сони 128 тадан 155 тага ошмоқда, Конституциянинг амалдаги 275 та нормаси 434 тага кўпаймоқда, яъни амалдаги Конституция 65 фоизга янгиланмоқда.
Тадбир давомида Конституцияга киритилаётган асосий ўзгаришларнинг ҳар бири бўйича алоҳида-алоҳида тўхталиб ўтилди, фикрлар алмашилди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати