2023 йилнинг 11 апрель куни Тошкент эстрада-цирк коллежида Конституциявий ислоҳотларга бағишланган тадбир ташкил этилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси аъзолари, Тошкент шаҳар Кенгаши депуталари, «Тараққиёт стратегияси» маркази экспертлари иштирок этган тадбирда коллеж ўқитувчилари ҳамда талаба ёшлар янги таҳрирда қабул қилинаётган Конституциянинг мазмун-моҳияти билан таништирилди.
Тадбирда «Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков янги таҳрирдаги Конституцияга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, жумладан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда педагоглар қадрини юксалтириш, ёшларнинг таълим олишни кафолатлаш каби нормаларнинг мазмун-моҳиятига тўхталиб ўтди.
– Конституциянинг 51-моддасида фуқаролар давлат таълим ташкилотларида танлов асосида давлат ҳисобидан олий маълумот олишга ҳақли эканлиги, олий таълим ташкилотлари қонунга мувофиқ академик эркинлик, ўзини ўзи бошқариш, тадқиқотлар ўтказиш ва ўқитиш эркинлиги ҳуқуқига эгалиги белгилаб қўйилмоқда, – деди Э.Туляков. – Таъкидлаш жоизки, сўнгги йиларда жамиятда ўқитувчининг қадр-қимматини ошириш борасидаги ислоҳотлар ҳам Конституцион норма сифатида жой олмоқда. Хусусан, 52-моддада Ўзбекистон Республикасида ўқитувчининг меҳнати жамият ва давлатни ривожлантириш, соғлом, баркамол авлодни шакллантириш ҳамда тарбиялаш, халқнинг маънавий ва маданий салоҳиятини сақлаш ҳамда бойитишнинг асоси сифатида эътироф этиляпти.
Шунингдек, қонунчилик палатаси депутати Ойдин Абдуллаева, Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Отабек Жиянбаевлар ўз маърузаларида янги таҳрирдаги Конституцияда кучли ижтимоий ҳимоя ва муҳтожларга ғамхўрлик қилиш давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланаётганлиги, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятларни олаётганлигига тўхталиб ўтдилар.
Тадбир якунида маърузачилар томонидан ёшларнинг янгиланаётган Конституция моддалари ва уларнинг аҳамияти юзасидан берган саволларига батафсил жавоб беришди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази
Ахборот хизмати